Ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг бетакрор бойлиги

   “Ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган Янги Ўзбекистон ҳамда Учинчи Ренессанс бунёдкорларисиз”

                                               Шавкат Мирзиёев

Бугун ёшларга очилган эшиклар туфайли барча соҳаларда айниқса, олий таълим тизимидаги талабалар дунёнинг турли минтақасидаги энг нуфузли олийгоҳларга ўқишга кирмоқда. Ўз ихтироларини амалга ошириб, дунёга ибрат бўлмоқда ва учтадан ўнтагача хорижий тилларда эркин гапиряпти. Сўнгги олти-етти йилда ёш вазир ўринбосари, ёш ҳоким, ёш тадбиркор, ёш лидер ва янги кўп ишлатадиган атама кириб келди. Ёшларнинг орзу интилишларига, муаммоларига ечим топадиган янгича ишлаш механизмлар – “Ёшлар ишлари агентлиги”, “Ёшлар дафтари”, “Ёшлар баланси”, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси фаолияти ҳар бир ёшга янги ҳаёт бахш этмоқда.

Бугун давлат раҳбарининг дунёда бетакрор институт – маҳаллаларда 9 минг 500 нафар ҳоким ёрдамчилари ва айниқса, ёшлар етакчисининг ўрни беқиёс бўлиб, улар томонидан маҳалла аҳолиси ва ёшларини муаммолари эшитилмоқда. Ушбу янги тизим асосида 10 миллиондан зиёд йигит-қизларини қамраб олган “Ёшлар баланси” шакллантирилиши ёки ҳозирга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган минг-минглаб йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этилди. Биргина ўтган 2023 йилда амалиёти йўлга қўйилган, яъни – давлатнинг алоҳида эътиборига муҳтож 396 минг нафар ёшлар мутасадди раҳбарларга бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш орқали 331 мингининг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашилди. Ва натижада, 94 минг нафарининг бандлиги таъминланди, 56 минги касб-ҳунарларга қитилиши жамоатимизда ҳар бир ёш давлат ҳимоясида, қўллаб-қувватловида эканига ёрқин мисол бўлди. Ўтган йилнинг ўзида “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган ёрдам турлари сони 30 тага етганини ҳамда ёшлар етакчилари тавсияси билан 338 минг нафар йигит-қизга 444 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилгани ва бунинг натижасида талабаларнинг шартнома маблағлари тўлангани, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш харажатлари қоплаб берилгани ҳамда ишсиз ёшларга меҳнат қуроллари ажратилганини ўзи миллонлаб ёшларнинг жамиятимиздаги ижтимоий муаммоларини ёнига бориб ечишга замин бўлди.

 

Олий таълим ва ёшлар…

Ўтган етти йилда ёшларни олий таълимга жалб қилиш даражаси 9 фоиздан 40 фоизгача кўтарилди. Ёшларни талабаликка қабул қилиш ва уларга сифатли таълим беришда ҳам мутлақо янги қулайликлар яратилди. Жумладан, қачонлардир “1 август” куни минглаб ёшларни бир кунда, бир вақтда тест синовларига жалб қилиш, абитуриент ва унинг ортидан келган ота-она, яқинларининг кўплаб қийинчилик, ноқулайликлари бартараф этилди. Кузатувчи ота-оналар, яқинлари учун ҳам соя- салқин жойларда ўриндиқлар, ўз фарзандини тест синови ўтадиган жойдаги ҳолатини катта экранлар орқали онлайн тарзда кўриб туриш имконияти яратилди. Шунингдек, замонавий бинолар, ўқув аудиториялари, бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун қулай ва имконияти кенг бино-иншоотлар қуриб фойдаланишга топширилди. Талабалар шартнома-тўловларини тўлашидаги ижтимоий муаммолар ҳам кўриб чиқилди. Умуман олганда, бугунги Ўзбекистон ёшларининг сифатли таълим олиши ва жамиятда ўз ўрнини топиши учун 30 дан ортиқ кўринишдаги имтиёз ва қулай хизмат тизими амал қилмоқда.

Бухоро давлат университети мисолида сўз юритадиган бўлсак, Олийгоҳда 2023 йилда 22 329 нафар талаба таҳсил олган ва уларнинг 12 258 нафари кундузги, 1 293 нафари кечки, 8 618 нафари сиртқи ва масофавий 210 таълимда таҳсил олмоқда.

Университетда таҳсил олувчи талабалар орасидан 2022-2023 ўқув йилида 13 нафар бўлса, 2023-2024 ўқув йилида 29 нафар Президент ва турли номдаги номдор стипендиатлар бўлган. Ўзбекистон ва халқро спорт мусобақаларида пешқадам бўлган талабаларимизнинг саноғи чексиз. Зулфия номидаги давлат мукофотини қўлга киритган қизларимиз ҳам бор.

Юзлаб тадбирлар борки, талаба-ёшларимизни маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган. Моддий таъминлаш масалалари ҳам самарали амалга оширилган. Ўтган йилда олийгоҳда таҳсил олиб, ижарада истиқомат қиладиган талабаларнинг ижара шартномалари асосида тўловлар миқдори 2 201 700 000 сўмни ташкил этган. 2023 йилда 361 нафар талаба 1 157 861 920 сўм миқдорида бюджет маблағлари ва  526 нафар талаба 719 231 744 сўм миқдорида бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантирилган. 887 нафар талабага 1 877 093 664 сўм миқдорида моддий ёрдамлар берилган. Салкам 100 нафарининг шартнома-тўловлари маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар томонидан тўлаб берилган.

Ҳар бир қилинаётган ишлар, илгари сурилган мақсадлар талабаларни илғор, ташаббускор ва интилувчанликка чорлаш, маънавий иммунитетини ошириш, сифатли таълим шароитини яратишга қаратилган. Ёшлар Ўзбекистонимизнинг бетакрор бойлиги экан, бу неъматни зако илму маърифат, такбирли, гўзал амаллар билан суғориб, илдизи мустаҳкам инсонлар бўлиб етишиши учун ҳаракат ва изланишдан тўхтамаймиз.

Обиджон Ҳамидов,

Бухоро давлат университети ректори.