Фейкларга ишониш кишини ё шошириб қўяди, ё чўнтагини «қуритади».

-Салом, ҳамкасб, гуруҳни ўқидингизми? Бугун тушдан кейин муҳарриримиз йиғилиш ўтказар экан.

– Ия, Холматбой, йиғилиш қолдирилганидан ҳали хабарингиз йўқми? Бироз чаққон бўлганингизда гуруҳ янгиликларини биринчилардан билган бўлардингиз…

Бугун медиа маконда ахборот кўлами кенг, янгиликлар бисёр, қонун ва қарорлар юзасидан ўзгартиришлар талайгин. Бирини ўқиб улгурмасингиздан иккинчиси «югуриб келади». Кўриб турганингиздек ҳатто, медиа вакилларининг ўзи ҳам бирор хабардан бехабар қолиши эҳтимоли бор. Қизиқ, дунё бўйича бир кунда ёки бир соатда интернетга қанча маълумот юкланаркин?

1989-йилда интернет пайдо бўлгач, ахборот етказиш ва олиш тезлиги ортди. Интернетда имкониятлар ошган сари ахборот кўлами ҳам «қулоч ёза» бошлади. Медиа маконда бугун деярли ҳамма ахборот етказувчи «лавозими»ни эгаллай олади яъни оддий аҳоли ҳам хабар яратишга қодир. Демакки, маълумот ҳажми ва сони доимий ўсиш «кучи»га эга бўлиб бормоқда. Аниқ фактларга асосланадиган бўлсак, «wэбситератинг.cом»да ёзилишича, 2023-йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, интернетдан 5,569,200,301 нафар киши фойдаланади. Дастлабки, йилларда эса бу кўрсаткич 3 млн бўлган. Ҳозир эса юқоридаги рақамларни ўқишни ўз бир жараён. Бир кунда ёки бир секунднинг ўзида қанча информация юкланишини эса тасаввур қилишнинг ўзи кифоя балки, мураккаб ҳамдир. Бу худди Гарри Поттер таёқчаси нималарга қодирлигини ҳисоблаш билан баробар. Интернет ҳам сеҳрли бир олами – медианинг муҳим макони. Ундан ўринли фойдаланиш учун билимнинг ўзи етарли эмас. Бироз зийраклик ва асосийси фаросат ҳам керак. Негаки, газета ва телеканаллардаги хабарлардан фарқли ўлароқ ижтимоий тармоқларда ёлғончи –фейк хабарлар талайгина. Фейкларга ишониш кишини ё шошириб қўяди, ё чўнтагини «қуритади». Шунинг учун зийраклик ва фейк яратмаслик учун фаросат керак.

Яқин-яқин кунларда “тонгда уйғонишимиз билан телефонни қўлга оламизʼʼ, деган фикрга ҳам кулиб, ҳам ҳақиқат деб қарар эдик. Яна бир ҳақиқат шуки, телефонни қўлга олишимиз билан биринчи қиладиган ишимиз «мобилний данний»ни ёқиш бўлади. Бу ҳам айни ҳақиқат. Интернетга шу даражада тобемизки, тонгда газета ўқишдан кўра унга кўпроқ «талпинамиз», интернетга шу қадар берилганмизки, ўчиб қолса, қўл-оёқсиз қолгандек ҳис қиламиз ўзимизни. Албаттада, интернет алоқаси бўлмаса масс-медианинг ривожланиши қандай кечади, «қайноқ» хабарлар «совуб», янгиликнинг янгилиги қоладими? Сезганиздек, медиа оламида муҳим хабарлардан кўра тезлик муҳимроқ. Баъзан бу тезлик салбий натижаларга хизмат қилиши мумкин. Одамлар хабар етказишда биринчи бўлиш мақсадида тарқатаётилаётган хабарнинг рост ёки ёлғонлигини аниқлашмайди. Яна бир ҳолат шуки, обуначилар сонини ошириш учун ҳам канал «эгалари» фейк хабарлардан билиб туриб фойдаланишади. Бу каби информациялар орқали баъзи машҳурлар турмушга чиқишади, ажралашади ва ҳаттоки, ёлғондан дафн ҳам қилинади. Йиллар ўтган сайин одамлар фейкларга нисбатан синчковлик билан ёндашишмоқда. Сохта хабарлар билан машҳурлар «ўлиб» қолмаслигини, бойлар камбағал бўлмаслигини анчагина англаб қолишди. Бироқ, шу қадар пухта ёзилган сохта хабарлар борки, улар одамни дарров ўзига ишонтириб қўяди. Ёлғон хабарлар обуначини жалб қиладиган сарлавҳалар остида тарқатилади. Ростга яқинлигидан соҳа профессионаллари ҳам «чув» тушиши ҳеч гап эмас. Мисол учун Россия президентининг вафот этгани тўғрисидаги хабарлар аввало, унинг юрак хуружига учрагани борасида тарқалган хабарлардан кейин ёритилгани боис хабарнинг ишончлилигига сабаб бўлди.

Медиа маконда фаолият олиб бораётган расмий, норасмий ижтимоий тармоқлар фейк хабарлардан сақланиш масъулиятига қараб ҳам фарқ қилади. Яъни расмий каналлар аниқлик, ҳаққоний далил ва асосга таяниб иш тутади. Бу каналлар ёлғон хабарлардан фойдаланишмайди. Айрим норасмий каналларнинг фейк хабарлари жамият, давлат сиёсати ва бошқа муҳим соҳаю ғояларнинг обрўсизлантиришга хизмат қилади.

Эҳтиёткор, ҳалол ва лавозимини суистеъмол қилишни истамаган журналист ёки блогер сохта хабарлар тарқатиб оммага «танилиш» йўлини тутмаслиги даркор. Медиа оламида тарқалаётган информация ростликка йўғрилган, ёлғондан йироқлигини таъминлаш ва аҳоли ўртасида медиасаводхонликни оширишга эътиборли бўлиш соҳа вакилларининг муҳим тушунчага айлансин.

Зулфизар Мавлонова,

”BYO” мухбири