Қадимдан “Барча йўллар Римга элтади” деган ибора бор. Бунинг маъноси шуки, Қадимги Рим ўзининг ажойиб архитектураси билан барчани ҳайратга солган. Шаҳарнинг жамолини кўриш учун ҳар бир йўлга чиққан сайёҳ, албатта, Римда тўхтаб ўтган. Бухоро ҳам азиз авлиёлар, табаррук қадамжолар, муқаддас мақбаралар маскани. Дунёдаги мусулмон зоти борки, унинг довруғини эшитса, дийдорини кўришга ошиқади. Ҳукуматимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Бухоро Зиёрат туризми марказларидан бирига айлантириляпти. Биз ишонамизки, яқин келажакда “Барча йўллар Бухорога олиб боради!”
Архив за день: 22.02.2019
Бухорода ўтаётган биринчи зиёрат туризмида ташриф буюрувчилар сони ортмоқда
Кеча Ўзбекистон Республикаси Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон Руспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” ҳайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ISESCO ва UNWTO кўмагида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ҳамкорлигида Бухорода ўтказилаётган Биринчи зиёрат туризмига 25 та давлатдан иштирокчилар келганини хабар берган эдик. Бугун шундай давлатлар сони 35тага яқинлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот котиби Шерзод Султанов маълум қилди. Batafsil Бухорода ўтаётган биринчи зиёрат туризмида ташриф буюрувчилар сони ортмоқда