ТАҲЛИЛ, ТАНҚИД ВА ТАКЛИФ
Ҳаракатнинг Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиллик ҳисоботи йиғилиши танқидий руҳда кечгани билан диққатга сазовор бўлди.
ОЧИҚ, АММО АЧЧИҚ…
Ҳаракатнинг Бухоро вилоят Кенгаши йиллик иш фаолиятига назар ташланса, ўтган 2016 йил давомида жами 4302 та тадбир ташкил этилиб, 1160792 нафар ёшлар қамраб олинган. Шундан 1726 таси ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, 926 таси маънавий-маърифий, 487 таси ижтимоий-иқтисодий соҳага йўналтирилганини, ушбу тадбирларнинг 605 таси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга, 768 таси эса спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилганини кузатиш мумкин. Бу кўрсаткичлар, албатта, Ҳаракат Кенгашининг ёшлар орасига шунча маротаба кириб борганини кўрсатади.
“БИЗ КЕЛАЖАККА ИШОНАМИЗ!”
Бухоро Нефть ва газ саноати коллежида тарбияси оғир, ноқобил оила фарзандлари ва профилактик рўйхатда турувчи ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Биз келажакка ишонамиз!” мавзусида ёшлар форуми бўлиб ўтди.
МУЛОҚОТ – БАҲСГА ЧОРЛАЙДИ!
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ!
“Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги”

Гиёҳвандлик – аср вабоси. Минг афсуски, ажал сари етакловчи бу вабо борган сари ўз қулочини кенгроқ ёзиб бормоқда. Дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб келаётган бу долзарб муаммо ҳар йили неча минглаб одамларнинг ёстиғини қуритмоқда. Унинг домига асосан, ёшларнинг турли алдов йўллари билан тортилаётгани даҳшатлидир. Умр инсонга бир марта берилади. Ҳаётимизнинг ҳар бир лаҳзасини эъзозлаш, ёшларимизнинг жамиятда ўз ўринларига эга бўлишларига эришиш лозим.
АРДОҒИМИЗДАСИЗ, АСКАР ЎҒЛОНЛАР!
Бугун ёшларни муддатли ҳарбий хизматни ўташга кузатиш ҳамда кутиб олиш жараёнларининг ғоятда тарбия-интизом билан ўтаётгани миллий армиямиз сафларини жисмонан бақувват, маънавий етук, шижоатли аскарлар билан тўлдириш имконини бераётир.
“ВАТАН КАБИ МАНГУ НАВОИЙ”
Вилоят Мусиқали драма театрида вилоят ҳокимлиги, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида буюк мутафаккир шоир Алиер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган адабий-маърифий кечада ёзувчи ва шоирлар, профессор-ўқитувчилар, шеърият мухлислари ва талаба-ёшлар иштирок этди. Batafsil “ВАТАН КАБИ МАНГУ НАВОИЙ”