ПАЛОВ САЙЛИ

Палов халқимизнинг энг севимли миллий таомларидан бири ҳисобланади.

Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, палов бугунги кунда фақатгина таом эмас, балки миллий қадрият даражасига кўтарилди. Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида ош тайёрлашнинг алоҳида услуб ва йўналишлари бор. Фестиваль доирасида Гавкушон мадрасасида ўтказилган “Ош сайли” танлови ана шу ошпазлик мактаблари вакилларининг ўзига хос маҳорат синови бўлиб хизмат қилди.

20170527_12001115 нафарга яқин ошпаз беллашган мазкур сайлда Бухоро шаҳридаги Лаби ҳовуз ресторани ошпази Зариф Қурбонов иккинчи, “Шоҳижаҳон” ресторани вакили Умид Зайниев учинчи ўринни қўлга киритди. Биринчи ўрин эса барча ҳакамларнинг якдил фикрига кўра, фарғоналик ошпаз Муҳаммадали Ҳайитбоевга берилди.

           Шунингдек, шаҳримиз меҳмонлари учун “Ош сайли” билан биргаликда ўзбек миллий таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.