ЁШЛАР – БИР ТАНУ БИР ЖОН

Фестиваль – миллий қадриятларимизни тиклаш ва бойитиш борасидаги изланишланинг давоми сифатида  боқий меросимиз ва анъаналаримизни келгуси авлодларга етказишда ўзига хос кўприк вазифасини ўтади.

Фестиваль доирасида ўтказилган кўплаб қизиқарли лойиҳалар ўлка аҳолиси ҳамда хорижлик меҳмонларга янада кўтаринкилик бағишлади. Шундай лойиҳаларни ташкил этишда вилоятимиз ёшлари ўзларининг муносиб ҳисса қўшишди.

IMG_9041

IMG_5725

IMG_9090

“Парвоз” фаол ёшлар тарғибот гуруҳи, “Келажак” тарғибот гуруҳи, “Онлайн-тайм” гуруҳи аъзоларининг чинакам фаолликлари барчада илиқ таассурот қолдирди. Улар томонидан Фестиваль жараёнлари ҳақида тезкорлик билан тайёрланган видеолавҳа, мақола, хабар, интервью ва бетакрор суратлар мавжуд барча ижтимоий тармоқлар орқали ёритилиб, Халқаро фестивалнинг дунё тренгига чиқишида туртки бўлди.

SAM_0702

IMG_9115

Фестиваль жараёнлари ҳақида сўзловчи 7 000 дан ортиқ материаллар ёритилди.

IMG_5697-696x464

Ёшлар томонидан уюштирилган миллий халқ ўйинлари, тинчлик ва дўстликка ундовчи чорловлар, рақс ва кўнгилочар дастурлар намойиши Шариф шаҳар ёшларининг бир тану бир жон эканлигини яна бир карра намоён этди.

IMG_5622“Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетасининг фестивалга бағишланган ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилган махсус сони, айниқса, диққатга сазовор бўлди.

IMG_5701-696x464