ИСТИКБОЛ МУХОКАМАСИ

Бухорода ўтказилаётган “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивалининг иккинчи куни “Бухоро туристик эркин иқтисодий ҳудудини яратиш имкониятлари ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция билан бошланди.Дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, жаҳондаги таниқли олимлар махсус ажратилган автобусларда қадим шарқ маънавияти дарғаларидан бири ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасига йўл олишди. Ушбу зиёратгоҳ таркибидаги конференц залда нуфузли халқаро анжуман иш бошлади.

fr,fh

Конференция вилоят ҳокими уринбосари Зокиржон Ҳидоятов кириш сузи билан очилди.

Сўнгги беш йилда ҳудудда сайёҳлар оқими 15-20 фоизга ошди. Уларнинг аксариятини Испания, Япония, Малайзия, Индонезия, Буюк Британия сингари хорижий мамлакатлар вакиллари ташкил етади. Вилоятимизга ташриф буюрган сайёҳларга етарли шарт-шароитларни яратиш учун туристик компаниялар сони 40 тага, меҳмонхоналар 114 тага етказилди. Айни вақтда ушбу меҳмонхоналарда бир кунда 4,5 минг нафардан ошиқ туристларни қабул қилиш имконияти мавжуд.

Келгусида халқаро миқёсда тан олинган кўплаб тарихий ёдгорликларимизни муҳофаза етиш ва туристик маршрутларга қўшиш, экотуризм, халқ табобати, шашмақом, фольклор сингари номоддий маданий меросларимиздан унумли фойдаланиш орқали вилоятда сайёҳларни янада кенг жалб этиш имкониятлари мавжуд.

1

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 майдаги “2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳри туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса ҳудудда сайёҳлик индустриясини ривожлантиришда ниҳаятда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Мазкур қарор билан тасдиқланган Дастурга асосан, Бухоро шаҳрининг Эски шаҳар қисмида хорижий сайёҳларнинг бўш вақтларини туну кун мазмунли ташкил етиш учун 12 гектарлик “Қадимий Бухоро” туристик зонаси, унинг ҳудудида замонавий меҳмонхоналар, савдо-кўнгилочар марказлар, 500 ўринли амфитеатр барпо этилади. Шаҳарнинг тарихий қисмида ёпиқ бозор ва ҳунармандлар маҳалласи ташкил қилинади, “Бухоро Палас” ва “Зарафшон” меҳмонхоналари қайта қурилади ва 11 та тўрт юлдузли янги меҳмонхоналар, ресторанлар қурилади, туристларнинг кечки вақт дам олишлари учун театрлаштирилган концертлар ва мусиқали шоулар ташкил этилади.

11

“Етти пир” зиёратгоҳлари мажмуалари инфратузилмаси буткул янгиланади.

Янги туристик йўналишлар ташкил етиш мақсадида Шофиркон туманидаги “Оғутма” кўли атрофида туризм инфратузилмаси ривожлантирилади. “Жайрон” экология марказининг “Ташриф маркази” капитал таъмирланиб ва унинг атрофида зоология боғи барпо этилади. Пешку туманидаги “Қорақир” кўлида ов, пляж ва спорт туризми билан шуғулланиш учун шароитларни яратилади, «Афшона» музейи атрофида ихтисослаштирилган уй-шифохоналар қурилади.

Конференция ишида Бухорода туризм соҳасини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш тизимини янгилаш ҳамда халқаро тан олинган маданий мерос объектларини сақлаб қолишнинг бош мезони бўлган хорижий сармоялар, замонавий технологиялар ва инновацион лойиҳаларни жалб қилиш масалаларига ҳам ургу берилди.

Шунингдек, конференция доирасида ишлаб чиқиладиган илмий тавсиялар хорижий сармоялар, замонавий технологиялар ва инновацион лойиҳаларни жалб қилишнинг янги йўналишларини белгилаш ҳамда бу орқали вилоят туристик салоҳиятини ошириш, сервис сифатини юксалтириш бошқа масалалар ечимини аниқлаш ва амалиётга татбиқ этишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Конференсия ишида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи У.Холбадалов, “Ҳунарманд” уюшмаси раиси ўринбосари Л. Мирзаева, Бухоро ва Санта Фе шаҳарлари биродарлик қўмитаси раиси Керол Роберсон Лопез, Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор елчиси Виолен де Виллемер, Туркия халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ТИКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сулейман Қизилтопрак, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хорижий експерти Кванг Нам Ким, СМК (Литва) амалий фанлар университети “Туризм ва маркетинг” кафедраси мудири Юрате Серейкиене, Ўзбек-япон маркази со-директори Хирохико Таката, БухДУ профессори Ҳ.Тўраевлар сўзга чиқиб, анжуманнинг асосий мақсади Бухорони дунё туризм марказига айлантириш, халқаро ҳамкорликни янада йўлга қўйиш, шунингдек, савдо-сотиқ ва миллий ҳунармандчиликни ривожида муҳим аҳамият касб етишини таъкидлашди.

Куннинг иккинчи ярмида конференция уч йўналишдан иборат секцияларга бўлиниб ўз ишини давом эттирди.