Мерос иши

   Когон туман Сараён МФЙ, ёшлик 27 уйда яшаб,2024 йил 9 августда вафот этган Ўраев Меҳмонқул Саноевичга тегишли бўлган, 04.06.2024 йилда берилган 80G342АВ рақамли, қора рангли, chevrolet lasetti русумли автомашинага мерос иши очилди. Шу муносабат билан унинг меросхўрларидан мерос гувоҳномасини расмийлаштириш учун бир ой муддат ичида нотариал идорасига мурожаат қилишлари сўралади.

Batafsil Мерос иши

Ёпиқ суд тафсилотларини ошкор қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Ёпиқ суд мажлиси маълумотлари ошкор этилишининг олди олинади. Қонун (ЎРҚ–1084-сон, 26.09.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Batafsil Ёпиқ суд тафсилотларини ошкор қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Бухорода халқаро меҳнат ҳамкорлиги: Европага йўл очилди

Маълумки, бугунги кунда меҳнат миграцияси – жаҳон миқёсида иқтисодий тараққиётни таъминлашда муҳим стратегик омилга айланган. Словениянинг Бандлик хизмати бош директори ва Дунё давлат бандлик хизматлари ассоциацияси президенти Грета Метка Барбо Шкербич хонимнинг Бухорога расмий ташрифи ана шу долзарб масала юзасидан муҳим қарорга сабаб бўлди.

Batafsil Бухорода халқаро меҳнат ҳамкорлиги: Европага йўл очилди

Алиментдан бўйин товлаган отага ҳукм ўқилди

Болалар — жамиятнинг энг катта бойлиги, уларнинг соғлом ўсиши ва муносиб таъминот топиши эса аввало ота-онанинг бурчи. Бироқ ҳаётда бу масъулиятдан бўйин товлаб, фарзандларини етим қилмаган, аммо етимдек қўйиб қўяётган оталар ҳам йўқ эмас.     Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида фарзандларини моддий таъминлашдан бош тортган фуқаро У. Э. га нисбатан ҳукм эълон қилинди.

Batafsil Алиментдан бўйин товлаган отага ҳукм ўқилди

МАРКАЗИЙ ОСИЁ:тинчлик, барқарор ҳаёт ва фаровонлик диёри!

Бугун дунёда тўғридан тўғри денгизга чиқиш имконияти бўлмаган 32 давлат мавжуд. Буларнинг 16 таси Африка, 10 таси Осиё, 4 таси Европа, яна 2 таси Лотин Америкасида жойлашган. Ушбу давлатларда дунё аҳолисининг 7 фоизи, яъни 500 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади. Ўзбекистон ҳам мана шу давлатлар рўйхатида.

Batafsil МАРКАЗИЙ ОСИЁ:тинчлик, барқарор ҳаёт ва фаровонлик диёри!