Шу мавзуда вилоят матбуот марказида грант лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган “Ҳуқуқий саводхонлик – юксак маданият белгиси” мавзуидаги ўқув-семинарда ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бошқармаси, Бухоро вилоят Адлия бошқармаси вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва фаол ёшлар иштирок этишди. Ўқув-семинар ёшларнинг ҳуқуқий дунёқарашини ошириш, турли ёт ғоя ва ташаббускор фикрлар билан курашишга қодир кучли мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалаларига бағишланди. Batafsil “ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК – ЮКСАК МАЪНАВИЯТ БЕЛГИСИ”
Архив за месяц: Октябрь 2016
ЁШЛАР – ЭРТАНГИ КУНИМИЗ
Маълумки, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан жамиятнинг турли соҳаларига бағишланган мавзуларда давлат гранти танлови эълон қилинди. Жорий йилги танловда Бухоро вилоятининг иккита босма нашри: “Бухоронома” ҳамда “Бухоро ёшлари” газеталари ушбу грантнинг совриндорлари бўлишди.
“ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҚУРИШ ЙЎЛИДА КАМАРБАСТА БЎЛАЙЛИК!”
“Бухоро ёшлари” газетаси ижодий ходимлари томонидан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига тақдим этилган “Эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлида камарбаста бўлайлик!” лойиҳаси Фонд томонидан 25 миллион сўмлик грант маблағлари асосида қўллаб-қувватланди. Batafsil “ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҚУРИШ ЙЎЛИДА КАМАРБАСТА БЎЛАЙЛИК!”
Фуқаролик жамияти: КЕЧА ВА БУГУН
“Биз учун фуқаролик жамияти – ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча, ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади”
ИСЛОМ КАРИМОВ
“Фуқаролик жамияти” тушунчасининг илдизларига назар ташлайдиган бўлсак, у Аристотел ва Цитцерон сингари кўҳна дунё файласуфларининг изланишларига бориб тақалади. Batafsil Фуқаролик жамияти: КЕЧА ВА БУГУН
“БУЮК КЕЛАЖАКНИ БИРГАЛИКДА БУНЁД ЭТАМИЗ!”
Шу шиор остида ёшларнинг ижтимоий кайфияти, уларни қийнаётган муаммолар, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий ҳамда маданий масалалар бўйича уларнинг таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида ўтказилаётган очиқ мулоқотлар мамлакатимиз ёшлари қатори кўпминг сонли вилоятимиз ёшлари учун ҳам қизғин минбарга айланди. Batafsil “БУЮК КЕЛАЖАКНИ БИРГАЛИКДА БУНЁД ЭТАМИЗ!”
“ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН бугунги кун талабига жавоб беради
Жорий йилнинг 14 сентябрида янги таҳрирдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди ва ушбу Қонун 15 сентябрда матбуотда эълон қилинди ҳамда кучга кирди. У – ёшларнинг бугуни ва эртаси учун муҳим дастуриамалдир. Янги таҳрирдаги ушбу Қонунда барча йўналишларда қилинадиган ишлар аниқ-равшан кўрсатиб берилган. Бугунги кунда ёшлар мазкур Қонунни чуқур ўрганиб боришмоқда.
Batafsil “ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН бугунги кун талабига жавоб беради