Сокин тун бағрида янграётган она алласининг сеҳрли оҳанглари гўдак қалбига муҳрланиб бормоқда. Бу қадимий қўшиқ сўзларининг ижодкори ҳам, бастакори ҳам бешик қучиб тунларни тонгларга бедор улаган волида аталмиш мўътабар зот. У гўдаги қошида ҳамиша сергак. Ҳушёрлиги учун норасидаси беҳадик ором олади. Ёпинчиғи қирмизи бахмалдан, бежирим туморча осилган бешик аёл учун нақадар азиз. Унинг борлиғи ҳам, бойлиги ҳам тўққиз ой вужудида асраб-авайлаб, дунёга келтирган дилпорасидир. Унинг шодлиги оламни тутади, у қанчалар бахтиёр. Batafsil ОНА АЛЛАСИ-ЛА УЛҒАЯР БОЛА
Архив рубрики: Ma`naviyat va ma`rifat
ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ
Бугун Конституция ҳаётимизнинг ажралмас қисмига, бутун борлиғимизга айланиб бормоқда. Фуқароларимизнинг Конституция ва қонунларга нисбатан ҳурмати баланд. Аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятнинг ривожланиши натижасида сиёсий элита қатлами вужудга келганки, ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини теран англаб, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш баробарида, Ватан олдидаги муқаддас бурчларини ҳам бекаму кўст амалга ошираётирлар. Бу Конституциямизнинг бундан 23 йил муқаддам нечоғли тўғри, халқчил ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ ишлаб чиқилганлигининг исботидир. Batafsil ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ
БУЮК КЕЛАЖАККА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ
Президент асари ўрганилмоқда
Мустақиллик ҳар бир миллат учун тенгсиз бахт, энг олий саодат. Унинг ҳар дақиқаси қадрли, ҳар куни асрларга татигулик. Бу муқаддас ва доруломон кунларга етмоқлик ҳеч қандай хазина билан ўлчаб бўлмайдиган бебаҳо бойликдир. Ўзбек халқи ҳам неча юз йиллардан буён қоронғулик пардасидан ёруғликка чиқиб, нурафшон ҳаётга қадам қўйди. Бугунги истиқлол ва мустабид тузум исканжасидаги ўтган даврларни кўз олдимизга келтириб, қиёсий таҳлил қиладиган бўлсак, истиқлол, нафақат, бизга ҳар томонлама эркинликни, балки миллий тараққиёт йўлимизни ҳам белгилаб берди. Batafsil БУЮК КЕЛАЖАККА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ
Юксак маънавиятли авлод – юртимизнинг фахру ифтихоридир
“БОЛАЛАР КИТОБИ” ФЕСТИВАЛИ
Маънавият байрами
Китоб – болалар оламини ёритгувчи маънавият қуёши. Китоб ҳар қандай кишининг дунёқараши, фикрлаш доирасини кенгайтирибгина қолмай, нутқ маданиятининг ривожланишига ҳамда ҳаётга теран нигоҳ билан қарашига ҳам кўмак беради. Batafsil “БОЛАЛАР КИТОБИ” ФЕСТИВАЛИ
АЛИШЕР НАВОИЙ КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ҲАҚИДА
Инсоннинг сурати сийратига мутаносиб бўлишини ҳамиша назарда тутган Алишер Навоий «Маҳбубул-қулуб»нинг бир юз йигирмадан ортиқ танбеҳни ўз ичига олган учинчи қисмининг ўн ўрнида кийиниш одоби хусусида ихчам, аммо қуйма мулоҳазаларни билдириб ўтади. Улуғ мутафаккир таъкидича, яхши дўст жонга фароғат етказгани каби яхши либос танга зийнат беради. Аммо эр йигитнинг иши мардликдир, ўзига оро бериш эмас. Batafsil АЛИШЕР НАВОИЙ КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ҲАҚИДА