“ВАТАН КАБИ МАНГУ НАВОИЙ”

Вилоят Мусиқали драма театрида вилоят ҳокимлиги, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида буюк мутафаккир шоир Алиер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган адабий-маърифий кечада ёзувчи ва шоирлар, профессор-ўқитувчилар, шеърият мухлислари ва талаба-ёшлар иштирок этди. Batafsil “ВАТАН КАБИ МАНГУ НАВОИЙ”

ЁШЛАР НАШРЛАРИ МУЛОҚОТГА ЧОРЛАЙДИ!

    Газета чиқариш, газетачи бўлиш ҳеч қачон осон кечмаган. Лекин шундай бўлса-да, республикамизда талай газеталар бўй кўрсатиб турибди. Шулар орасида Ҳаракат муассислигида чоп этиладиган ёшлар нашрлари: “Туркистон” ва “Молодёжь Узбекистана”, “Бухоро ёшлари”  газеталари ҳамда “Ёш куч” журналининг ёшлар ўртасида ўз ўрни, салоҳияти бор.

Batafsil ЁШЛАР НАШРЛАРИ МУЛОҚОТГА ЧОРЛАЙДИ!

ОНА ТАБИАТ – БИЗНИНГ УЙИМИЗ!

Экология маданият тушунчаси бизда асрлар давомида шаклланиб келган. Яъни у “Ҳашар” тушунчаси орқали одамлар ўртасидаги яқинликни, элимизнинг табиатга бўлган юксак эътиборини кучайтириб, ёш авлод онгида удумларимизга нисбатан ҳурмат ҳамда тароф-муҳитга ғамхўрлик, озодалигу ободликка интилишни тарбияловчи восита бўлиб келган. Буни ҳеч иккиланишларсиз халқимизнинг юқори даражадаги экологик маданиятининг намунаси, дейиш мумкин.

Batafsil ОНА ТАБИАТ – БИЗНИНГ УЙИМИЗ!

ЧЕГАРАДАН ЧИҚҚАН… ПАНД ЕЙДИ

Қулоғимизга ҳар қанча нохуш эшитилмасин, кейинги йилларда қизлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар сони ошиб бормоқда.
Тўлиқсиз ўрта маълумотли Бухоро шаҳрилик Насиба Наврўзова ўз хомхаёллари қурбони бўлди. На бирор иш, на ўқиш этагидан тутган бу қиз кунора телефонлашиб турадиган, Россия Федерациясининг Москва шаҳрида мавсумий ишлаётган таниши Миршод исмли шахснинг олдига боришни мақсад қилди.

Batafsil ЧЕГАРАДАН ЧИҚҚАН… ПАНД ЕЙДИ

ЭКОЛОГИЯ ВА ОАВ

Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори Жаҳонгир Шарипов билан суҳбат

   – Аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта. Бу борада вилоятда ОАВ билан ҳамкорлик қандай йўлга қўйилган?

    – Республикамизда атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида мавжуд ҳамда қабул қилинаётган қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришда, ҳақиқатан ҳам,  ОАВларининг роли муҳим ўрин тутади.

Batafsil ЭКОЛОГИЯ ВА ОАВ

“КЎНГИЛГА ТАШРИФ”

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши  муассислигидаги  “Бухоро ёшлари” газетаси ҳамда Бухоро шаҳар ҳокимлиги  Маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамкорлигида Янги йил муносабати билан Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик Уйида “Эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлида камарбаста бўлайлик!” номли давлат гранти маблағлари асосида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Batafsil “КЎНГИЛГА ТАШРИФ”

“БОЛАЛАР ТАРБИЯСИДА ОАВ ЎРНИ ВА БОЛАЛАР ЖУРНАЛИСТИКАСИ”

Ўқув-семинар

Вилоят “Камалак” болалар ташкилоти ташаббуси билан туман, шаҳар “Камалак” сардорлари иштирокида ташкил этилган уч кунлик семинар кеча ўз ишини бошлади. Тадбирни болалар ташкилоти раиси Сухроб Нуров кириш сузи билан очди.

Семинар дастуридан сардорлар фаоллигини янада ошириш, улар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, дунёқарашини кенгайтириш, масъулият сари ундаш мақсадида кўплаб ўқув-семинар, давра суҳбатлари ҳамда интерактив ўйинлар ўрин олган. Шундай ўқув-семинарлардан бири Ҳаракат муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетаси томонидан ўтказилди. Бунда “Болалар тарбиясида ОАВ ўрни ва болалар журналистикаси” мавзуси қамраб олинди. Batafsil “БОЛАЛАР ТАРБИЯСИДА ОАВ ЎРНИ ВА БОЛАЛАР ЖУРНАЛИСТИКАСИ”