БУХОРОГА АФРОСИЁБ КЕЛИБДУР

Аввало барчангизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан қизғин ва самимий қутлайман. Ижодларингизга барака, ишларингизга омад, оилангизга бахт-саодат тилайман. Улуғ айём арафасида бир хушхабар эшитиб, бошимиз кўкка етди. Она юртимиз Бухорога Афросиёб тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилганидан руҳланиб ёзган шеъримни Сизга илиндим.

                                                      Зикрилла НЕЪМАТ , Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Бир хушхабар айтай сизга,  ёронлар,

Бу тонг  бизга кўп  файзиёб келибдур.

Севинчимдан тушди қалбга туғёнлар,

Бухорога  “Афросиёб” келибдур.

О, бу кунлар мисли эртак, туш каби,

Ақлу ҳушим кўкдадир сархуш каби,

Ер бағирлаб учган кумуш қуш каби,

Бухорога  “Афросиёб” келибдур.

Темир йўллар – юртим қон томирлари,

Писанд эмас,  кўкнинг қор, ёмғирлари,

Зафар қучиб  темир йўл ботирлари,

Бухорога  “Афросиёб” келибдур.

Кезиб қанча тоғу тош, бўстонларни,

Елкасига  юклаб  оппоқ тонгларни,

Бошлаб неча сайёҳу меҳмонларни,

Бухорога  “Афросиёб” келибдур.

Кўз-кўз айлаб мустақиллик шукуҳин,

Ва  шиддаткор замонамиз  ютуғин,

Шод айлабон аждодларим пок руҳин,

Бухорога  “Афросиёб” келибдур.

Липиллашиб ортда қолар бекатлар,

Тинмагай йўл бўйи ширин суҳбатлар,

Пешвоз чиқинг, эй  жўралар, улфатлар,

Бухорога  “Афросиёб” келибдур.

Борган эди  Самарқанду  Қаршига,

Келмиш  энди  қадимий юрт қошига,

Минг бор таъзим, ҳалқсевар Юртбошига,

Бухорога  “Афросиёб” келибдур.

Елдек учар  орзуларим   карвони,

Йўқдир энди элимнинг ҳеч  армони,

Шоир Зикриллонинг жон Ватанжони-

Бухорога  “Афросиёб” келибдур.

Дил уфқида гўё офтоб  кулибдир,

Бухорога  “Афросиёб” келибдур.