“МЕН ЎЗ ИШ ЎРНИМГА ЭГА БЎЛДИМ!”

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ромитан туман Кенгаши ташаббуси билан «МЕН ЎЗ ИШ ЎРНИГА ЭГА БЎЛДИМ» мавзуида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.
Туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликдаги мазкур ярмаркада иш билан банд бўлмаган аҳоли ва ёшлар учун 15 та корхона, ташкилотлар172 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Уюшмаган ёшлар, турли хориж давлатларидан қайтган, шунингдек, ҳарбий хизматни ўтаган ва турли таълим муассасаларини тугатиб, айни пайтда иш излаб юрган йигит-қизларнинг 17 нафари доимий иш ўрнига эга бўлди. Иш билан банд бўлганларнинг 4 нафари уюшмаган ёшлардан иборат эди.
– Ёшлар иттифоқининг ҳар бир ёш ҳаётига кириб келиб, унинг яшаш тарзидан тортиб, эртанги кунигача қайғураётгани мени ғоятда қувонтирди. Уч йилдан буён Россияга қатнайман. 24ёшдаман. Қанча қийинчиликларни бошимдан ўтказганимни яширмайман. Бугун эса доимий иш ўрнига эга бўлдим. Ёшлар иттифоқидек мустаҳкам суянчим бор экан, бор ғайратим, меҳнатимни Ўзбекистонимда кўрсатаман,-дейди Гулнигор Жуманова.
Бундай амалий ишлар нафақат,ёшлар ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади, балки уларнинг фаровон турмушини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.