Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши фаоллари Бухоро автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи ахборот ресурс марказида кутилмаган бир ҳолатга дуч келишди.
АРМда китобхонлик даражаси билан қизиқишар экан, бевосита рўйхатни тўлдириб турган ўқувчилар улар эътиборини тортмай қўймади. Энг қизиғи, гўёки китобхон ёшлар қаторидан жой олган ўқувчилар исми-шарифи шунчаки рўйхатни тўлдириш учунгина ёзиб қўйилганига, аслида, айрим ўқувчилар ўз номларига қайд этилган китобларни умуман ўқишмаганига ойдинлик киритишди.
Тўғри, АРМ раҳбари ўз хатосини тушуниб етди. Ҳатти-ҳаракатига яраша чора кўрилди. Аммо бизни бир нарса ўйлантиради: айни ёшлар ўртасида китобхонликни ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот амаллари кечаётган паллада ўқувчиларни сохта қайдлар билан “Китоб ўқишяпти”га чиқариш – бу уларни саводсизликка етакловчи маънавий бўшлиқ эмасмикин?! Сиз нима дейсиз?
Азамат Каттаев суратлари.