“Buxoro yoshlari”нинг 500-сони чиқаётгани менинг умидларимни янада жонлантирди. Бу газетани оёққа турғазиб, 200-сони чиққанидаям унинг муҳаррири эдим, ўшанда сўз ўйини қилиб “Икки юз билан юзма-юз” деган сарлавҳали бош мақола ёзганман. Унда айтгандимки, “Вақти келиб, “Buxoro yoshlari”нинг икки мингинчи сони чиққанида ҳам юзма-юз бўлайлик!”
Мен “Buxoro yoshlari” газетаси таҳририятида ўтган 10 йиллик ижодий умримни ҳеч қачон унутмайман. Бугун ёшим 60 га етиб қолганда, журналистлик ҳаётимнинг энг қизғин даври сифатида ўша даврни ҳам эсга оламан. Унда ҳам омадли ва омадсиз кунлар бўлган. Лекин Александр Пушкин айтганидек:
Бари оний, ўтишга шошар,
Ўтмиш эса ҳамиша тотли!
Шу ўринда кечагина “Ҳуррият” газетасида эълон қилинган “Туман газетаси нега ёпилди?” мақоласидан иқтибос келтираман:
“…Яқинда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ҳокими ўз отаси муҳаррир бўлган “Хонобод садоси” газетаси фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганига кўзим тушди. Ажабо, бугун маҳаллий нашрларнинг бошига не савдолар тушмоқда. Ахир қайси туман, шаҳар ёки вилоят бўлмасин, наҳотки ана шу ҳудуднинг кўзгуси ҳисобланган матбуотни сақлаб қолиш, бунинг учун эса уларни ёпиш, тугатиш эмас, қўллаб-қувватлаш, кўмак қўлини чўзиш қийин бўлиб қолди?!”
Ҳақиқатда ҳам ҳозир газеталарга қийин бўлиб қолди. Нима қилайликки, одамлар интернетга берилиб кетиб, газета-журнал ўқимай қўйди. Ҳар замонда бир замон, дейишади-ку. Лекин давлатимиз, ҳукуматимиз матбуотни қўллаб-қувватлаш чораларини кўраяпти. Ижтимоий буюртма билан газеталарга 100 миллион сўмгача давлат гранти бериляпти. Дарвоқе, яқинда вилоятнинг энг фаол “Buxoro yoshlari” газетаси ҳам шундай грантлардан бирини ютибди, чин дилдан табриклайман!
Хуллас, “Buxoro yoshlari” вилоят босма матбуотининг олдинги сафида бормоқда. Бундан мен ҳам бир журналист сифатида хурсанд бўламан. “Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди”. Ёшлар газетаси ўз юкини ўзи тортаяпти. Ёшлар Иттифоқи вилоят бўлими, Ёшлар агентлиги вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсатини энг кўп қўллаб-қувватлаяпти, газета саҳифаларида жуда кўп ташаббуслар билан чиқаяпти. Ташаббус – ютуқлар қаноти. Ташаббус бор жойда ривожланиш бўлади, янгиланиш бўлади. Тиниб-тинчимас журналист Лайло Ҳайитова бошчилигидаги таҳририят жамоаси шу тариқа келажакка дадил интилмоқда. Юқорида айтганимдек, ҳали бешигимизда умид ётибди. Кун келади, газета 2 миллион нуфузли Бухоро халқи орасида мобиль иловаси билан икки юз минг, балки ундан ҳап кўп обуначисига эга бўлади, “Электрон газета” бўлса, газетанинг чиқиш даврийлиги ҳам тезлашиб қолади, ўша кунларда ҳам севимли газетамиз билан бирга бўлиш сизу бизга насиб этсин!
Ёшлар “5”га интилишади. Ўқишда, ишда “беш” баҳо олиш яхши-да. Нима ҳам дердим, яна мақоламга яхши ният билан сарлавҳа қўйдим. Таҳририятнинг ишлари доим беш бўлсин. “Buxoro yoshlari”нинг бешта бешли сони чиқадиган кунлар ҳам бизни кўп куттирмайди, деб умид қиламан.Хуллас, “Buxoro yoshlari” вилоят босма матбуотининг олдинги сафида бормоқда. Бундан мен ҳам бир журналист сифатида хурсанд бўламан. “Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди”. Ёшлар газетаси ўз юкини ўзи тортаяпти. Ёшлар Иттифоқи вилоят бўлими, Ёшлар агентлиги вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсатини энг кўп қўллаб-қувватлаяпти, газета саҳифаларида жуда кўп ташаббуслар билан чиқаяпти. Ташаббус – ютуқлар қаноти. Ташаббус бор жойда ривожланиш бўлади, янгиланиш бўлади. Тиниб-тинчимас журналист Лайло Ҳайитова бошчилигидаги таҳририят жамоаси шу тариқа келажакка дадил интилмоқда. Юқорида айтганимдек, ҳали бешигимизда умид ётибди. Кун келади, газета 2 миллион нуфузли Бухоро халқи орасида мобиль иловаси билан икки юз минг, балки ундан ҳап кўп обуначисига эга бўлади, “Электрон газета” бўлса, газетанинг чиқиш даврийлиги ҳам тезлашиб қолади, ўша кунларда ҳам севимли газетамиз билан бирга бўлиш сизу бизга насиб этсин!
Ёшлар “5”га интилишади. Ўқишда, ишда “беш” баҳо олиш яхши-да. Нима ҳам дердим, яна мақоламга яхши ният билан сарлавҳа қўйдим. Таҳририятнинг ишлари доим беш бўлсин. “Buxoro yoshlari”нинг бешта бешли сони чиқадиган кунлар ҳам бизни кўп куттирмайди, деб умид қиламан.
Саидбурҳон ҚОДИРОВ,
“BYO”нинг 2001-2011 йиллардаги бош муҳаррири.