“Бухоро ёшлари” газетаси қошида ташкил этилган “Парвоз” ёш журналистлар маҳорат маркази репортёрлари фестивалга ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар билан суҳбатлашишди. Batafsil БУХОРОГА ОШУФТА КЎНГИЛЛАР
Архив за месяц: Май 2016
ЕТТИ ОЛАМ ТОҚИ БУХОРО
Фестивалнинг тантанали очилиш маросими Лаби Ҳовуз мажмуасида бўлиб ўтди. Унда 21 давлатдан меҳмонлар, шунингдек, 35 элчихона вакиллари, 4 та халқаро ташкилот ҳамда 17 та хорижий оммавий ахборот вакиллари иштирпок этди. Очилиш маросими Бухоро шаҳар ҳоким Валижон Ўринов, Марказий Осиё халқаро институти ректори Пинхо Пак сўзга чиқиб, фестивалнинг нуфузи йилдан йилга ошиб, қамрови кенгаётганлигини таъкидлашди.
ОЛАМНИ МАҲЛИЁ АЙЛАГАН ДИЁР
Бугун айни шу мақсадлар йўлида кўплаб салмоқли ишлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳар йили Бухоро шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ипак ва зираворлар” Халқаро туристик фестивали ҳам ана шу ишларнинг кўринишидир. Йилдан йилга қамрови кенгайиб, юртимиз ҳунармандларини, балки чет мамлакатлар усталарини ҳам ўзида бирлаштираётган ушбу тантана чин манода минг йиллик қадрият ва анъаналаримизнинг замонавий талқинидир. Batafsil ОЛАМНИ МАҲЛИЁ АЙЛАГАН ДИЁР
ЯЛ-ЯЛ ЁНАР ИПАКЛАРИ, ДАРМОН БЎЛАР ЗИРАЛАРИ
Мамлакат иқтисодиёти улкан бир механизм бўлса, бу машинанинг тўхтовсиз ҳаракатини ва келажак истиқболини белгиловчи асосий ғилдираклардан бири бу туризмдир. Шу боисдан ушбу соҳани янада ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқувчи мутахассис кадрларни тайёрлаш масаласига дунёдаги барча давлатлар сингари Ўзбекистонда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Batafsil ЯЛ-ЯЛ ЁНАР ИПАКЛАРИ, ДАРМОН БЎЛАР ЗИРАЛАРИ
“МЎЖИЗАЛАР КАРВОНИ” ЙЎЛГА ЧИҚДИ
Фестиваль иштирокчиларининг Минораи Калон майдонидан Лабиҳовуз мажмуасигача бўлган йўналиш бўйлаб карнай-сурнайлар садоси остидаги мўжизалар карвонининг тантанали юриши, очиқ саҳнадаги фольклор ва бахшиларнинг чиқишлари тадбирга чинакам байрам тусини берган бўлса, ҳунармандларнинг ўз маҳсулотлари билан савдо қилишлари учун ташкил этилган 200 дан зиёд дўконлар улар манфаатдорлигини таъминлашнинг янги манбаи бўлди. Сайёҳлик фирмалари вакилларининг шаҳар туристик салоҳиятини, меҳмонхоналардаги шарт-шароитларни ўрганиб, янги шартномаларни тузганлари соҳа равнақини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.
ҲАЙРАТУ ҲАВАСГА ТЎЛА ФЕСТИВАЛЬ
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда миллий қадриятларимизни тиклаш ва бойитишга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур фестиваль ҳам бу борадаги ишларнинг давоми сифатида боқий меросимиз ва анъаналаримизни келгуси авлодларга етказишда ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди. Шу жиҳатдан унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни беқиёс. Batafsil ҲАЙРАТУ ҲАВАСГА ТЎЛА ФЕСТИВАЛЬ
КЎҲНА АНЪАНАЛАРНИНГ ЯНГИ НАФАСИ
Жорий йилнинг26- 28 май кунлари Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Бухоройи шарифнинг кўп асрлик маданий мерос объектлари мужассам бетакрор ва боқий эски шаҳар манзилида Бухоро вилоят ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, “Ўзбектуризм” миллий компанияси ҳудудий бошқармаси, “Ҳунарманд” ижодий уюшмаси, “Олтин мерос” халқаро жамғармаси ва қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари ташаббуси билан кенг қамровли анъанавий лойиҳа – XV “Ипак ва зираворлар” фестивали ташкил этилди. Batafsil КЎҲНА АНЪАНАЛАРНИНГ ЯНГИ НАФАСИ
ONAMDAN BOSHQA…
Qahraton qishlarga kunim qoldimi,
Ayni chog` yuragim, mehrga tashna.
Do`stingman, deganlar mehr berdimi-
Dardkashim, dilbandim, onamdan boshqa. Batafsil ONAMDAN BOSHQA…
ЁН ДАФТАРДАН
ДИЛШОД РАЖАБ — Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Низомий номидаги ТДПУ филология факультетини тугатган. Филология фанлари номзоди. “Отамнинг боғи”, “Дарё кўнгил”, “Жилвон ўглони”, “Алифбо”, “Саноқ”, Сукут сарҳади”, “Таниш товушлар”, “Нур йўли”, “Ўн ўртоқ” каби ўндан зиёд шеърий ва насрий китоблар муаллифи. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Журналистика соҳасида VI “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндори. Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Вазият” газетаси бош муҳаррири. Batafsil ЁН ДАФТАРДАН
Ҳунардан қадр топиб…
Шофирконда “Саврак” маҳалласини ҳунармандлар гузари сифатида алоҳида тилгаолишади. Ҳудуддаги 778 оиланинг, деярли, барчаси маълум ҳунарга ихтисослашган.
Мана, Ҳусеновлар оиласини олиб кўрайлик. Хонадон соҳибаси Нигора опа уста зардўз, патдўз сифатида танилган. Матога зар иплардан турли хил шакллар, миллий нақшлар солиб ишланган белбоғ, чойнакпўш, тўнларни кўриб уста маҳоратига таҳсин ўқийсиз. Ана шу маҳорат туфайли Нигора Ҳусенова нафақат вилоят, балки юртимиз ҳунармандлари орасида ҳам довруғ қозонган. Чунончи, у бир неча бор “Ташаббус” кўрик-танлови туман босқичидағолибликни қўлга киритган. Batafsil Ҳунардан қадр топиб…