КЎҲНА АНЪАНАЛАРНИНГ ЯНГИ НАФАСИ

Жорий йилнинг26- 28 май кунлари Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Бухоройи шарифнинг кўп асрлик маданий мерос объектлари мужассам бетакрор ва боқий эски  шаҳар манзилида  Бухоро вилоят ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, “Ўзбектуризм” миллий компанияси ҳудудий бошқармаси, “Ҳунарманд” ижодий уюшмаси, “Олтин мерос” халқаро жамғармаси ва қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари ташаббуси билан кенг қамровли анъанавий лойиҳа – XV “Ипак ва зираворлар” фестивали ташкил этилди.

Мазкур лойиҳа замирида халқимизнинг асрий урф-одатлари, миллий ҳунармандчилик ва амалий санъати, мусиқа, рақс, халқ оғзаки ижоди, бир сўз билан айтганда, бой маданий меросимизни сақлаш, уни қайта тиклаш, юртимиз ва хорижда кенг тарғиб этишдек олижаноб мақсад мужассам.