ҲАЙРАТУ ҲАВАСГА ТЎЛА ФЕСТИВАЛЬ

Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда миллий қадриятларимизни тиклаш ва бойитишга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур фестиваль ҳам бу борадаги ишларнинг давоми сифатида боқий меросимиз ва анъаналаримизни келгуси авлодларга етказишда ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди. Шу жиҳатдан унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни беқиёс.

Арк қўрғонидан Лабиҳовуз мажмуасигача бўлган ниҳоятда кенг ва бетакрор қадим обидаларга бой манзилнинг фестивалнинг рамзий белгиси ва миллий қадриятларимиз акс этган лавҳалар билан безатилгани дунёнинг 50 дан зиёд давлатларидан ташриф буюрган маданият ва санъат намоёндалари, мамлакатимиздаги халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакилларию расмий тур-операторларининг ҳайрату ҳавасига сабаб бўлди. Шунингдек, фестивалга маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда, Япония, Франция, Хитой, Болгария, Австриядан келган маданият ва санъат арбоблари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий мамлакатлар дипломатик ваколатхоналари ва халқаро  ташкилотлар вакиллари ташриф буюрди.