Мўъжизага шайланинг: Batafsil Фестиваль – афсонадир
MUSOBAQA ETADI DAVOM…
Ayni damlarda kattalar o‘rtasidagi bellashuvlar qizg‘in tus oldi. Musobaqaning ilk g‘oliblari qorako‘llik ikki polvon – Shahzod Arashov va Shazod Oyliyev qimmatbaho sovg‘alarga ega bo‘lishdi. Batafsil MUSOBAQA ETADI DAVOM…
Кураш мусобақаси сайли
Бухоро вилоят ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Бухоро кураш федерацияси томонидан ХVII “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали муносабати билан Пойи Калон мажмуасида “Кураш мусобақаси сайли” бўлиб ўтмоқда. Batafsil Кураш мусобақаси сайли
DO’STLIKKA RISHTA
XVII “ Ipak va ziravorlar” festivalining ikkinchi kuni “Olot durdonalari” etnografik jamoasining chiqishlari bilan boshlandi. Batafsil DO’STLIKKA RISHTA
ИПАКЛАРИ ЖИЛОЛИ, ЗИРАЛАРИ ШИФОЛИ…
Cunstiel Martina, Германия:
— “Ипак ва зираворлар” халқаро туристик фестивали ўн еттинчи бор ўтказилаётган экан. Тантананинг юқори савияда ташкил этилганию, павильонларнинг бетакрор савдо маҳсулотлари билан тўлалиги киши эътиборини тортмай қўймайди. Ҳар бири ўзига хос. Ипак толалар қуёш нурларидек зар, тиллоли, жилоли бўлса, зираворлари инсон танаси учун шифо сифатида сувдек зарурат бўлиб хизмат қилар экан.
HUNARING – ZARING
“Olimjon” karvon saroyiga kirar ekansiz, hunarmandchilik buyumlariga ko’zingiz tushadi. Bir-biridan go’zal minyaturalar, tasviri tushurilgan lalilar, xumdonlar, milliyligimiz ufurib turadigan gultuvak va shamdonlar, qolaversa, bejirim naqshlar o’yib ishlangan lavhlarni ko’rib ko’zingiz quvonadi.
ҲАМЖИҲАТЛИГИНГИЗГА ҲАВАСДАМИЗ…
Ҳар йили Бухоро шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ипак ва зираворлар” Халқаро туристик фестивали йилдан йилга қамрови кенгайиб, юртимиз ҳунармандларини, балки чет мамлакатлар усталарини ҳам ўзида бирлаштираётган ушбу тантана чин маънода минг йиллик қадрият ва анъаналаримизнинг замонавий талқинидир. Batafsil ҲАМЖИҲАТЛИГИНГИЗГА ҲАВАСДАМИЗ…
УЛКАН ҚАДРИЯТГА БЕШИК БУХОРО
Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Бухоройи шарифнинг кўп асрлик маданий мерос объектлари мужассам бетакрор ва боқий эски шаҳар манзилида Бухоро вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Маданият бошқармаси, “Ўзбектуризм” миллий компанияси ҳудудий бошқармаси, “Ҳунарманд” ижодий уюшмаси, “Олтин мерос” халқаро жамғармаси ва қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда кенг қамровли анъанавий лойиҳа — XVII “Ипак ва зираворлар” фестивали ташкил этилди. Batafsil УЛКАН ҚАДРИЯТГА БЕШИК БУХОРО
Нафси ҳакалаклик – қашшоқлик асли
Бозорларимиз мева-чева, қанду асал, ҳил-ҳил егулик, пишириқларга тўла. Афсуски, байрам кунлари бозордаги нарх-наво осмон қадар бўйлайди. Бу инсофдан эмас. Гапирсангиз, тижоратнинг ҳам осон эмаслигини, молларни “оптомдан ҳам қимматга сотиб олишаётганини пеш қилишади. Тўғри, улар ризқларини бозордан териб, ейишади. Бозорда ҳам сочиб қўймаган. Аммо, чегарадан чиқиш… Batafsil Нафси ҳакалаклик – қашшоқлик асли
“СЭС” вакиллари бу ерлардан кўз юмиб ўтишади-ёв…
FotoQarmoq Сиз билан! Batafsil “СЭС” вакиллари бу ерлардан кўз юмиб ўтишади-ёв…