Бухоро ўтказилаётган XVIII-Халқаро анъанавий Халқаро “Ипак ва зираворлар” фестивали доирасида “Палов сайли” бўлиб ўтди.
Бунда 15 нафарга яқин ошпаз мис қозонда ўз маҳоратини кўрсатган. Паловнинг турлича пиширишлар усуллари намойиш этилган.
Ромитанлик Рамазон Мусаев, пешкўлик Садриддин Темуровлар хорижлик меҳмонларга палов тайёрлаш бўйича маҳорат дарсларини ўтказган.
“Бухороча қобили ош”, “Оши софи”, “андижонча ош”, “наҳор оши” каби турли хилдаги паловлар шоҳона безатилган тарзда дастурхонга тортилди.
Беҳзод Неъматов