“BUXORO YOSHLARI” ГАЗЕТАСИНИНГ “ИПАК ВА ЗИРАВОРЛАР” ФЕСТИВАЛИГА БАҒИШЛАНГАН МАХСУС СОНИ УЧ ТИЛДА ЧОП ЭТИЛДИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши муассислигидаги “Buxoro yoshlari” газетасининг XVIII- халқаро анъанавий “ипак ва зираворлар” фестивалига бағишланган махсус сони чоп этилди.

Газета ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилган. “Buxoro yoshlari” саҳифаларидан Халқаро фестиваль доирасида ўтказилиши кўзда тутилган барча лойиҳалар ўрин олган. Бундан ташқари, хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар Бухоро ўтмиши ҳамда бугунги кунига оид қизиқарли маълумотлар билан яқиндан танишиш имконига эга.

Нашр фестиваль иштирокчиларига бепул тарқатилди.

Бундан ташқари, “Buxoro yoshlari”газетаси қошидаги “Parvoz”ёш журналистлар ва фаол ёшлар тарғибот гуруҳи томонидан ўтказилган кўплаб қизиқарли лойиҳалар ўлка аҳолиси ҳамда хорижлик меҳмонларга янада кўтаринкилик бағишлади.

— “Онлайн-тайм” гуруҳи аъзолари сифатида фестиваль жараёнлари ҳақида тезкорлик билан видеолавҳа, хабар, интервьюлар ва бетакрор суратларниёритишга ҳаракат қилаяпмиз. Беҳзод Неъматов, Азамат Каттаев, Умида Казимова, Санжар Салимов, Санжар Аҳмадов каби ёш репортёрлар бунда фаоллик кўрсатишаяпти,-деди “Buxoro yoshlari” газетаси мухбири Наргиза Остонова.

Ёшларнинг сайъ-ҳаракати миллий қадриятларимизни тиклаш ва бойитиш борасидаги изланишларнинг давоми сифатида боқий меросимиз ва анъаналаримизни тарғибот қилишда ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди.