“Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?”

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлиси арафасида бўлиб ўтган учрашувда “Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?” танловини эълон қилган эди.
Яқинда “Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?” танловини ўтказиш тартиби ишлаб чиқилгани ҳақида маълумот берилди.

Танловнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади), сенаторлар фаолиятига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар билан яқин ҳамкорлик қилиш, журналистларда Сенатга доир танқидий-таҳлилий фикрлаш ва парламент юқори палатаси фаолиятини янада кенгроқ тарғиб қилишни шакллантириш ва рағбатлантиришдан иборат.

Танловда маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, телевидение, радио, матбуот, интернет нашрлари ходимлари (журналист, фотожурналист), шунингдек блогерлар “Сенаторнинг бир куни”, “Сенатнинг халқаро фаолияти”, “Сенатор сўрови натижалари”, “Сенат аралашуви билан ҳал бўлган масалалар”, “Сенат фаолиятидан ёрқин мисоллар” каби мавзуларда репортаж, фоторепортаж, очерк, телеочерк, радиоочерк, таҳлилий мақола, журналистик суриштирув, фелетон, телекўрсатув, радиоэшиттириш каби турли жанрлардаги материаллари (бундан буён матнда материал деб юритилади) билан иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, танловга 2019-йилнинг 1-январ кунидан жорий йилнинг 20-ноябрига қадар газета ва журналларда, интернет нашрларида, блогерларнинг блогида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар қабул қилинади.

Танлов қуйидаги шартлар асосида ташкил этилади:

-танловда иштирок этишни хоҳлаганлар ижодий ишларини 2019-йил 30-ноябрга қадар топширишлари мумкин. Тақдим этиладиган материаллар сони бештадан кам бўлмаслиги лозим;

-матбуотда чоп этилган материалларнинг нусхалари қабул қилинади;

-телевидение ва радиоканалларда эълон қилинган материаллар CД ёки ДВД дискларларда, материалларнинг қисқача аннотацияси билан бирга қабул қилинади;

-интернет нашрларида, блогерлар ўз канал ва блогида эълон қилинган материалларнинг электрон нусхаси, вақти ва кўрилган сони билан бирга топширишлари шарт.

Эслатиб ўтамиз, танловга қабул қилинган ишлар муаллифга қайтарилмайди. Материаллар Сенатнинг Ахборот хизмати “Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?” танловига деб юборилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони 6-уй.

Электрон почта: ахборот@сенат.гов.уз.

Алоқа учун телефон рақамлари – 71 238-26-67, 71 238-26-73, факс: 71 238-29-50

Танловга тақдим этиладиган материалларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

– муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот

– паспорт нусхаси;

– иш жойидан тавсиянома (блогерлар бундан мустасно);

– муаллифнинг манзили ва телефон рақами.

Танлов юзасидан материаллар 2019-йил 30-ноябрига қадар қабул қилинади.

Танловга тақдим этилган материалларни танлов комиссияси аъзолари кўриб чиқади ва уларга берилган баҳо асосида ғолибларни аниқлайди.

Тақдим этилган материаллар 10 (ўн) баллик тизим бўйича баҳоланади.

Ҳар бир номинатсия бўйича барча мезонларда умумий баллар қўшиб ҳисобланганда энг юқори кўрсаткичга эришган иштирокчилар танловнинг ғолиби деб топилади.

Агар иштирокчилар ўртасида умумий тўпланган баллар тенг келиб қолган тақдирда, И, ИИ ва ИИИ ўринларни тақсимлаш танлов комиссияси аъзолари томонидан ҳал этилади.

Ғолиблар қуйидаги номинатсиялар бўйича мукофотланади:
-Энг яхши журналистик материал учун мукофот (телевидение – 1-, 2-, 3-ўринлар);

-Энг яхши журналистик материал учун мукофот (радио – 1-, 2-, 3-ўринлар);

-Энг яхши журналистик материал учун мукофот (матбуот – 1-, 2-, 3-ўринлар);

-Энг яхши журналистик материал учун мукофот (интернет-журналистика – 1-, 2-, 3-ўринлар);

-Энг яхши журналистик материал учун мукофот (фотожурналистика – 1-, 2-, 3-ўринлар);

-Энг яхши журналистик материал учун мукофот (блогерлар учун – 1-, 2-, 3-ўринлар).

Маълумот учун, танлов ғолиблари 8-декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинган куни арафасида 1-, 2-, 3-даражали махсус диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланади ҳамда уларнинг рўйхати Олий Мажлис Сенатининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.