“Ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш” ҳафталиги доирасида Ғиждувон тумани 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг “Ҳамид Олимжон” ширкат хўжалигида истиқомат қилувчи Азамат Ҳайитов хонадонига агросаёҳати ташкил этилди.
Бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келаётган тадбиркор ўқувчиларга мазкур соҳа бўйича керакли маълумотларни тақдим этди.
Куннинг ўзидаёқ 50-умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари ёш тадбиркор Дилноза Баротованинг уйига ташриф буюришди.
Ташриф давомида тадбиркорнинг иш фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ёш тадбиркор “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан тақдим этилган имтиёзли кредит асосида иш бошлаган бўлиб, ҳозирда 10 нафар ёшларни иш билан таъминлаган.