20-25 май кунлари Шофиркон туманида “Ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш” ҳафталиги ташкил этилди.
Жумладан, 22-23 май кунлари ташкил этилган “Фермер ва ёшлар” учрашувида “Бехруз Т” фермер хўжалиги далаларида тадбиркор ва ёшлар мутасадди раҳбар ходимлар билан учрашишди.
Ёшларни бандлигини таъминлашга қаратилган “Тадбиркорлар ва ёшлар!” учрашувида эса йирик тадбиркорлик субектлари раҳбарлари ўқувчи-ёшлар билан муваффақиятга эришиш сирларини ўртоқлашишди.
Тумандаги Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўтказилган “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ва Ёшлар марказида фаолият юритаётган тўгараклар кўргазмаси, ёшлар инноватсион кулбларида таҳсил олаётган ёшларнинг кўргазма ва тақдимотлари давомида тумандаги ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларидан 140 нафари қамраб олинди.
Лойиаҳнинг ўзидаёқ 2 нафар қизлар, Зарнигор Эгамова ва Сурайё Шамсиеваларга истеъмол кредити асосида тикув машиналари олиб берилди. Бандлиги таъминланган 30 нафар фуқароларнинг 4 нафари ёшлар ҳиссасига тўғри келди.
Шунингдек, “Таълим ва карера” лойиҳаси доирасида касб ҳунар коллежлари талабалари ва тумандаги мактабларнинг 10-11 синф ўқувчилари учун “Шофиркон АГРОТEХ сервис” ва Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи тасарруфидаги ғалла экин майдонларига агросаёҳат ташкил этилди.