“Ёшлар ҳафталиги” номига эмас…

Галаосиё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Нотинч жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар билан ишлаш бўйича” семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинар давомида элимиз ардоғидаги санъаткорлар ташриф буюришди. Хусусан, Ёшлар иттифоқи қошидаги ногирон болалар билан шуғулланиш маркази директори, актриса Раъно Шодиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирза Азизов, шоир Бобур Бобомурод, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Гавҳар Зокирова каби бир қатор санъат вакиллари иштирок этишди. Тадбирда тумандаги маҳалла фаоллари, педагог ўқитувчилар, ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари қатнашишди.
Биз бу тадбирни шунчаки, тасвирга олиш ёки номига ўтказиб қолмасдан, балки, жамиятимизда улғайиб келаётган ёшларни тўғри йўлга солишда алоҳида эътибор берилиши кераклиги хусусида сўз юритдик-дейди ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирза Азизов.
Бугунги кунда вилоят бўйича 491 та жиноят содир этилган бўлиб, улардан 32 тасини вояга етмаган ёшлар ташкил этишади. Бу жиноятларнинг аксарияти асосан ўғрилик билан боғлиқ эканлиги ва ёшларни бўш вақтини самарали ишларга йўналтириш борасида янада алоҳида эътибор қаратилмаганлигидан келиб чиққанлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳар бир инсон фарзандларига тарбия беришаётганида сен буни уддалайсан, бу қўлингдан келади, дея уларни ишонтириш керак. Фаришта ҳам ниятингизга қараб бераркан. Мабодо, болаларимиз бирор хато қилишса, хатони ундан эмас, ўзимиздан қидиришимиз керак. Тарбиянинг энг каттаси оилага боғлиқ-дейди элимиз ардоғидаги актриса Гавҳар Зокирова.
Тадбир иштирокчилари ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик бидиришди.