Бухоро вилоят ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Бухоро кураш федерацияси томонидан ХVII “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали муносабати билан Пойи Калон мажмуасида “Кураш мусобақаси сайли” бўлиб ўтмоқда.
Унда Бухоро шаҳридаги якка кураш мактаби ва туманлардаги спорт мактаблари ўқувчилари, қолаверса, қўшни вилоятларнинг спортчилари ўзаро беллашмоқдалар. Беллашувлар халқаро тоифадаги спорт усталари одилона бошқарилди.
Хар бир якка кураш баҳсида ғолиб бўлган полвонлар пул мукофоти билан тақдирланишди. Қизғин кечган мусобақада қизлар ҳам йигитлар сингари ўз маҳоратларини намоён этишди.
- Мен Амира Ҳотамова, Бухоро шаҳридаги якка кураш мактаби ўқувчисиман. Мураббийим “Соғлом авлод учун” иккинчи даражали ордени соҳиби Равшан Каримовдан кураш сирларини ўрганиб келаяпман. Бугунги мусобақаларда дугоналарим Амина Комилова ва Мадина Шириновалар ҳам беллашадилар. Илк ғалабага эришиб, пул мукофотини қўлга киритганим мени янада руҳлантирди.
Шаҳина Ҳайитова ,
Сухроб Ҳамроев хабарлари,
Баҳодир Каримов олган суратлар.