“Насриддин афанди кунлари” билан ҳамоҳанг “Шарқ таомлари” фестивали ташриф буюрганларга зўр иштаҳа улашмай қўймади.
Вилоятимизнинг турли шаҳар, туманларидан келган моҳир ошпазлару, пишириқпазлар, қандалотчию, новвойлар тузаган датурхонларда тортилган ҳил-ҳил таомлару, сархил мевалар, оғизларда эриб кетадиган новвоту қандларни кўриб, беихтиёр тилингизда хуштаъмлик сезасиз.
Улар маҳоратига таҳсин ўқийсиз.
Ҳамиша қувноқ кайфият, тинчлик-осудалик, бахту-бахтиёрлик ҳамроҳимиз бўлсин!