ЯКШАНБА ЯКШАНБАДЕК ЎТДИ :)

“Арк” қўрғонидан “Лаби ҳовуз” ансамлигача бўлган манзилда кечган бетакрор лаҳзалар дам олиш кунининг кўтаринки кайфиятда ўтишига, одамларга завқу шавқ бағишлашга муносиб ҳисса қўшди. Хориждан ташриф буюрган сайёҳларнинг ҳам ҳавас, ҳам ҳайрат билан: “Ўзбекистонда якшанба якшанбадек ўтар экан… Биз халқингиз юзида қувноқлик, қалбларида болаларга хос беғуборлик, самимият, меҳру-оқибат лиммо-лим эканлигига яна бир карра ишондик. Бири-биридан гўзал ва дилбар қизларингизга, шўх ва танти йигитларингизга омад ёр бўлсин!”-дея мамнуният сўзлашди.

Халқимиз билан бирга рақсу томошаларда иштирок этишди.

70 ёшдан ошса-да, невараларига қўшилишиб, инглиз тилини ўрганаётган Муниса ая тасанно билдиришди. Кексаларимиздан дуо олишиб, эсдалик суратларга тушишди.

Дарҳақиқат, ҳар куни байрам юртимизга кўз тегмасин!