БУХОРОДА 96 ТА ХОНАДОН ЁШ ОИЛАЛАРГА БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сонли қарорига мувофиқ, ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредити асосида замонавий лойиҳа бўйича бунёд этилган “Ёшлар Уйлари” фойдаланишга топширилмоқда

Бухоро шаҳридаги учта кўп қаватли 64 хонадондан иборат, Когон шаҳрида битта кўп қаватли 32 хонадондан иборат Ёшлар Уйларининг тантанали очилишига бағишланган маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар иштирок этди. Унда вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқиб, ёш оилали хонадон эгаларини Ёшлар Уйлари очилиши муносабати билан қутлади.photo5332519176264329329
Ёшлар Уйлари билан тақдирланган ёшлар орасида Осиё, жаҳон олимпиадалари чемпионлари, Фан олимпиадалари ғолиблари, шунингдек, юксак натижаларга эришган ташкилот ходимлари мавжуд. Хонадонларда яшовчи оилалар учун барча шароитлар яратилган.photo5332519176264329338

– Ҳали фаолият бошлаганига унча кўп бўлмаган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи атрофида йигит-қизларнинг бирлашаётганини кузатиб,
иттифоқнинг чин маънода ёшларнинг таянчи ва суянчига айланиб бораётганидан фақат хурсанд бўлишимиз керак.
Бугун жамиятимизнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган йигит-қизларнинг қўллаб-қувватланаётгани, ёш оилаларнинг уй-жой билан таъминланаётгани кўпминг сонли ёшларнинг иттифоққа янада яқинроқ келишига туртки бўлди. photo5332519176264329336

Барчамиз ёшлар ва улар тақдири учун бир тану бир жон эканмиз, уларнинг ҳар кунидан хабардор бўлишни, иш, ўқиш ва яшаш шароитини таъминлаш ва янада яхшилаш учун ҳар кунимизни аямайлик!  Қаерда бирдамлик, ҳамжиҳатлик, сўзбирлик бор экан, у ернинг ёшлари саодатли бўлади. Маҳаллалар осойишталиги, оилалар тотувлиги ошади, тотув, аҳил оилалардаги фарзандлар комил инсон бўлиб етади. Ёшлар жиноятга қўл урмайди,-дейди ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий масалалар бўйича Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Жамол Носиров Когон шаҳрида 32 та ёш оилаларга уй-жой топшириш маросимида.