Ўзбекистонда Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университети ташкил этилади

Бугун пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон тарихида илк маротаба Президентнинг парламентга 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси тақдим этилди.

Мурожаатномада Шавкат Мирзиёев бугунги кунда юртимизда 1 минг 500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатаётгани, уларнинг барчасига юқори малакали кадрлар кераклиги, афсуски, бундай кенг кўламли вазифани бир жойда марказлаштирган ҳолда ҳал этадиган таянч олий ўқув юрти мамлакатимизда мавжуд эмаслиги ва шу мақсадда Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университетини ташкил этиш зарурлигини қайд этди.