Бухорода “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги!” шиори остидаги “Болалар китоби” III республика фестивали бўлиб ўтди.
Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан “Бухоро китоб олами” китоб савдо мажмуаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда унинг муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетаси билан ҳамкорликда ўтказилган фестиваль ғоятда қизғин лойиҳаларга бой бўлди. Мазкур фестивални Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Шавкат Раҳмонов табрик сўзи очди.
Фестиваль жуда қизғин ва қувноқ лойиҳаларга бой тарзда ўтди.
ёш китобсеварлар Бухоро мусиқали драма театри актёрлари чиқишлари, “Қизғалдоқ” болалар дастаси куй ва рақслари, “Китоб марафони”, шунингдек, “Қувноқлар ва зукколар” жамоасининг мутойибаларидан баҳраманд бўлишди.
Бундан ташқари, “Шоир ва ёш ижодкор”лар учрашувлари, “Мен севган китоблар” мавзуида ижтимоий сўровномалар ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.
Иштирокчилар “Ёш китобсевар”, “Китобхон оила”, “Китоб – беминнат устоз”, “Китобим – офтобим!”, “Менинг биринчи китобим” мавзусидаги викторина ҳамда ижтимоий сўровномаларда фаол қатнашишди. Билимда зукко китобсевар болалар ва ёшлар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда энг сара китоблар билан тақдирландилар.
Фестивалда “Parvoz” жамоатчи ёшлар тарғибот гуруҳи фаол қатнашди.
Бекзод ЗАРИПОВ