Мамлакатимизда спортга қаратилган эътибор эътирофга сазовор. Спорт, нафақат, инсоннинг жисмонан соғлом ва бақувват бўлишида, балки унинг ҳам руҳам, ҳам ақлан етук камол топишида муҳим аҳамият касб этади.
Бу эса жамиятда соҳаларнинг ривожланиб, янада тараққий топишида туртки бўлади. Зеро, соғ танда соғлом ақл, деб бежизга айтилмаган. Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари томонидан ўтказиб келинаётган қатор лойиҳаларнинг спорт-соғломлаштиришга қаратилгани фикримизни исботлайди.
Корхона, ташкилот ва муассасасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни оммавий спортга жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари томонидан ўтказилган “Спорт – саломатлик гарови” шиори остидаги спартакиада қизғин баҳсларга бой бўлди. Спартакиада 104 нафар касаба уюшмалари аъзолари иштирок этди.
-Бухоро Санъат коллежида бўлиб ўтган ушбу спартакиаданинг волейбол бўйича мусобақаларида “Эстрада” гуруҳи биринчи ўринни, “Маъмурият” гуруҳи эса иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин “Актёрлар” гуруҳига насиб этди. “Рассомлар” эса тўртинчи ўрин билан кифояланишди.
Шахмат бўйича ўтказилган беллашувларда Малоҳат Раҳматова, Абдураҳмон Акрамов, шашка бўйича Мастура Исматова, Илҳом Исмоилов, стол тенниси тури бўйича Лайло Каримова ҳамда Жалол Ражабовлар ғолибликни қўлга киритишди.
Ғолиблар қимматбаҳо совға ҳамда дипломлар билан тақдирланишди.
Адолат АКРАМОВА, Бирлашма кенгаши бўлими мудири.