ОНА ТАБИАТ – БИЗНИНГ УЙИМИЗ!

Экология маданият тушунчаси бизда асрлар давомида шаклланиб келган. Яъни у “Ҳашар” тушунчаси орқали одамлар ўртасидаги яқинликни, элимизнинг табиатга бўлган юксак эътиборини кучайтириб, ёш авлод онгида удумларимизга нисбатан ҳурмат ҳамда тароф-муҳитга ғамхўрлик, озодалигу ободликка интилишни тарбияловчи восита бўлиб келган. Буни ҳеч иккиланишларсиз халқимизнинг юқори даражадаги экологик маданиятининг намунаси, дейиш мумкин.

   Бугун бутун дунё ҳамжамиятини хавотирга солаётган экологик муаммоларни бартараф этиш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Юртимизнинг гўзал ва шифобахш табиатини, мусаффо экологиясини асраб қолиш ҳамда келажак авлодга етказиш мақсадида ҳам қатор кўзга кўринарли ишлар амалга тадбиқ этилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 8 та давлат қўриқхонаси, 2 та миллий боғ, битта экомарказ, битта биосфера резервати, 10 та давлат буюртмахонали, 5та табиат ёдгорлигига эга ҳудудлар фаолият кўрсатмоқда.

жаха

Тўғри, бизнинг мамлакатимизда кўп давлатлардаги сингари сув танқислиги, иқлимнинг кескин ўзгариши каби жиддий муаммолар сезилмаётган бўлса-да, бу бамайлихотирликка берилишимиз керак, дегани эмас. Юртимизнинг ҳар бир фуқароси шундай муаммоларнинг олдини олишда ўзини жавобгар ва масъулиятли, дея ҳисобламоғи даркор. Дунё аҳолисига таҳдид солаётган экологик муаммолардан ўлкамизни муҳофаза қилишнинг энг асосий йўлларидан бир бу жамиятнинг ҳар бир аъзосида замонавий экологик дунёқарашни шакллантиришдир.

Болаларда боғча ёшидан бошлаб, экологик билимларни шакллантириш сўнгра бу жараённи ўрта мактаб, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими ва олий ўқув юртларида давом эттириб, “Соғломлаштириш”, “Атрофимиздаги олам”, “Табиатшунослик” ва “Экология” каби турли дарслар жорий қилинган. Шунингдек, кўпсонли ёшлар билан ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари, қатор анжуману лойиҳалар эътиборга молик. Бироқ, энг муҳими қандай ишлар қилингани эмас, қандай ижобий натижаларга эришилганидир.

   ekologiya-razvitie-chelovechestva-2

Юртимизнинг табиатсевар ёшлари ҳам тенгдошларини огоҳликка ва табиатни асрашга чақириш борасида қатор тадбирларни ташкиллаштирмоқдалар. “Экомактаб”ларда бу соҳага оид билимларини мустаҳкамлаган ёшлар ўз тенгдошларини ҳам ортларидан эргаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.

   Табиат бу, аввало, бизнинг уйимиз, маконимиз. Ўз уйини авайламаган киши ундан бебаҳра қолиши турган гап. Шу боисдан яшил уйимизни асрайлик. “Бир дарахт кессанг, ўн ниҳол эк”,-дейди доно халқимиз. Аждодларимиз бизга етказган табиатни худди улар каби келажак авлодга етказиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Зулфизар МАВЛОНОВА.