“КЎНГИЛГА ТАШРИФ”

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши  муассислигидаги  “Бухоро ёшлари” газетаси ҳамда Бухоро шаҳар ҳокимлиги  Маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамкорлигида Янги йил муносабати билан Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик Уйида “Эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлида камарбаста бўлайлик!” номли давлат гранти маблағлари асосида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

sam_3807

 

– Шуни фахр билан айтаманки, мен Ўзбекистон фарзандиман! Менга шундай олам-олам завқ бағишлаётган онажон юртим келажагиман. Ниятим янги йилда дунёга келажак болажонлар ота-оналари бағрида улғайишсин, дунё болаларники бўлсин!-32-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси 11 ёшли Пётр Горовнинг бу сўзлари юракларни жунбушга солди.

sam_3816

sam_3851

“Болалар ота-оналари бағрида улғайишсин” дея жажжигина қалбига катта армонни тугган  Пётрга ўхшаган 97 нафар болажон шу масканда таълим-тарбия олишади, меҳрибон устозлар маслаҳатида бўлишади, ўз келажаклари ва тақдирлари учун интилишади. “Кўнгилга ташриф” маданий-маърифий тадбири ҳам айнан мана шундай орзуманд болажонларга Янги йил завқини улашишга ҳисса қўшди.

sam_3812

sam_3756

“Бухоро ёшлари” газетаси қошида ташкил этилган “Парвоз” фаол жамоатчи ёшлар тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида саҳналаштирилган “Янги йилнинг сеҳрли соати” номли қувноқ томошалар болажонларга хуш кайфият бағишлади. Улар турли эртак қаҳрамонлари билан гўё эртаклар оламига саёҳат қилишди.

sam_3740

sam_3748

sam_3791

32-Меҳрибонлик Уйи тарбияланувчилари иштирокида ташкил этилган қизғин танлов ҳамда мусобақалар ҳам, айниқса, қизғин кечди. Расм чизишга иқтидорли болажонлар ўртасида ўтказилган “Тинчликсевар болажон”, ёш қаламкашлар ўртасидаги “Мушоирахонлик” ҳамда спорт ишқибозлари ўртасидаги “Соғлом бола” мусобақалари улар истеъдодларини яна бир карра қўллаб-қувватлашга сабаб бўлди.

sam_3839

 

sam_3838

sam_3867

sam_3859

Шеър ёзишга жудаям қизиқаман. Устозларим шеърий машқларимни доимо кузатиб, ўз маслаҳатларини бериб боришади. Келажакда эл севган шоира бўлиб етишишни жуда-жуда орзу қиламан,- дейди қаламкаш қиз Сурайё Мустафоева.

Бири келажакда шоира, бири муҳандис, бошқаси учувчи, яна бири ҳарбий бўлишни орзу қилган болажонларнинг юз-кўзларидаги ишончни кўриб, улар қалбига шундай дадиллик, қатъият уруғини эка олган давлатимиз ғамхўрлигига шукрона айтасан, киши.

sam_3695

sam_3685Тадбир давомида вилоятимизнинг таниқли хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар болажонларни рақсга чорлади.

sam_3732

sam_3703

sam_3734

sam_3683

sam_3791

Танлов ғолиблари ва иштирокчиларию барча болажонлар совға-салом, диплом ҳамда “Бухоро ёшлари” газетасининг эсдалик нишонлари билан тақдирланишди. Тақдирлаш жараёнида “Бухоро ёшлари” газетаси учун Таҳририят ҳисобидан 32-Меҳрибонлик Уйига 5 дона 1 йиллик обуна Сертификати топширилди.

sam_3805

sam_3794

sam_3945

sam_3935

sam_3953

Шундан сўнг маънавий-маърифий тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сонли Қарори ҳамда “Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тўғрисида”ги Низомга асосан, Меҳрибонлик Уйида тарбияланган, айни пайтда давлатимиз томонидан уй-жой билан таъминланган ёш оилалар хонадонларига бўлишиб, байрам совғаларини улашишди.

sam_3866

sam_3960

“Кўнгилга ташриф” маънавий-маърифий тадбири болажонлар чеҳрасига ва қалбига бир лаҳза бўлса-да қувонч бахш эта олган бўлса, шубҳасиз.

sam_3660

sam_3964

Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди лойиҳаси асосида тайёрланди.