Ўқув-семинар
Вилоят “Камалак” болалар ташкилоти ташаббуси билан туман, шаҳар “Камалак” сардорлари иштирокида ташкил этилган уч кунлик семинар кеча ўз ишини бошлади. Тадбирни болалар ташкилоти раиси Сухроб Нуров кириш сузи билан очди.
Семинар дастуридан сардорлар фаоллигини янада ошириш, улар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, дунёқарашини кенгайтириш, масъулият сари ундаш мақсадида кўплаб ўқув-семинар, давра суҳбатлари ҳамда интерактив ўйинлар ўрин олган. Шундай ўқув-семинарлардан бири Ҳаракат муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетаси томонидан ўтказилди. Бунда “Болалар тарбиясида ОАВ ўрни ва болалар журналистикаси” мавзуси қамраб олинди.
Газета ижодий ходимлари томонидан ўтказилган мазкур ўқув-семинар давомида зукко ва фаол сардорлар болалар журналистикаси ва уни ривожлантириш, матбуотда болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш ва улар ижодини қўллаб-қувватлаш борасидаги қатор манбаалардан хабардор бўлишди.
Жамиятда болалар журналистикасининг ўрни, бола ўз фикрини эркин баён этиши учун нималарга эътибор қилиши кераклиги, мавзу ёзишда босма нашрлар талаби, телевидение ва радио журналистикасида эфирда ўзини тутиш одоби хусусидаги қатор саволларга жавоб олишди.
Шунингдек, иштирокчи “Камалак” сардорлари ўртасида ўтказилган интерактив жараён ҳам уларнинг ОАВларга бўлган эътибори ва изланишини намоён этди.
Уч гуруҳга бўлинган ҳолда “ОАВда: Менинг ҳуқуқларим”, “Болалар саҳифаси қандай бўлиши керак?”, “Болалар тарбиясида ОАВ ўрни” мавзусидаги уч йўналишда ўз фикр-мулоҳазаларини кўргазмали чиқишлар орқали тақдимот қилишди.
Ўз иқтидори ва билимини, таклиф ва мулоҳазаларини суратлар ва шакллар орқали намоён этган сардорлар болалар матбуоти ривожланиши учун саъй-ҳаракатга киришишларини билдиришди.
Эркин фикрлаш ҳуқуқига тўла амал қилган ва “Бухоро ёшлари” газетаси сонларини кузатиб келаётган иштирокчи болалар кейинги пайтларда газета саҳифаларида ўзлари учун севимли бўлган “Болажон” ҳамда “Болажон-планета” саҳифаларининг эълон қилинмаётганлигини ифода этишди. Ва болалар саҳифасини бойитиш учун ўз таклифларини билдиришди. Улар таклифига кўра, газета саҳифаларида болалар психологлари уларни қизиқтирган турли мавзулардаги саволларга жавоб беришади.
Ўқув-семинар сўнггида сардорлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Таҳририятнинг “Эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлида камарбаста бўлайлик!” номли давлат гранти маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган китоблар ҳамда “Бухоро ёшлари” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди.
Тадбирнинг иккинчи куни хам худди шу мавзу буйича укув-семинарни “Бухоро ёшлари” жамоатчи мухбирлари Наргиза Остонова хамда Зулфизар Мавлоновалар олиб боришди. Бунда иштирокчи сардорлар нутк маданияти ва нотиклик саньати, болалар журналистикаси усулларидан назарий билим ва куникмаларга эга булишди. Фаол иштирокчиларга “Бухоро ёшлари” эсдалик нишонлари такдим этилди.
-Тадбир давомидаги барча укув-семинар, давра сухбати ва интерактив жараёнлар сардорлар салохиятини оширишга хизмат килади. Биз барча семинар иштирокчиларининг келгусида вилоят “Камалак” болалар ташкилотининг энг фаол ва билимдон, ташаббускор жонкуярлари сифатида жонбозлик курсатишларига ишонамиз,-дейди Сухроб Нуров.
Семинар уз ишини давом эттиради.
Ушбу жараенлар билан “Сени яхши кураман, Ватан!” шиори остидаги “Парвоз” фаол жамоатчи ёшлар таргибот гурухи телеграмм тармоги хамда шу номда Facebook ижтимоий сайтида ташкил этилган группа оркали хам танишишингиз мумкин.
Laylo Hayitova