Шахмат ва шашка инсон тафаккурини ривожлантириш, стратегик фикрлаш, сабр-тоқат ва эътиборни оширишда муҳим аҳамиятга эга. Стрессни камайтириб, ижтимоий мулоқотни кучайтиради ва имконияти чекланган инсонлар учун ҳам инклюзив спорт тури сифатида хизмат қилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди маблағлари эвазига «Buxoro yoshlari» газетаси таҳририяти томонидан «Соғлом ҳаёт – бахтли келажак!» номли лойиҳа доирасида Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда “Шахмат-ақл кўзгуси“ мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа ногиронлиги бор талабалар ўртасида ташкил этилди. Турнирда иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, юқори даражадаги рақобатни тақдим этдилар. Қизғин беллашувга бой бўлган мусобақада шаҳмат бўйича қизлар ўртасида
1-ўрин: Сабина Нуриддинова;
2-ўрин: Фарида Жўраева;
3-ўрин: Шодия Маъмурова;
Шашка бўйича
1-ўрин: Нафиса Ўралова
2-ўрин: Нигора Салимова
3-ўрин: Эътибор Ражабова
Ўғил болалар ўртасида эса шахмат бўйича
1-ўрин: Ҳаётжон Некбоев
2-ўрин: Қувват Сайимбитов
3-ўрин: Жонибек Мустоқовга насиб этди.
Шахмат ва шашка нафақат ўйин, балки инсон интеллекти ва руҳий ривожланиши учун муҳим воситадир. Шу жиҳатдан ҳар бир ёш ҳаётида бу спорт турини ўрганиш ва шуғулланиш катта аҳамиятга эга.
Мусобақа якунида иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Зарифа Бобоева, “Матонатли ёшлар” клуби раҳбари, Бухду 1-босқич магистранти