“Қулоқсиз” қурувчининг армонлари 10 йиллик умрини муҳожирликда ўтказган инсон қисмати

Мен ўз ҳаётимни ўзимдан ёш ёки тенгдош бўлган йигитларга сабоқ бўлсин, деб ҳикоя қилиб беришни истадим. Отам раҳматли умрбўйи устачилик қилиб яшаган. Шу касб ортидан даромад топиб, акам, мен ва синглимни ҳалолликда улғайтирди. Акам 15, мен эса 13 ёшга тўлишимиз билан дарсдан сўнг отамнинг ёнида ишлай бошладик. Ишлашга жуда ёшлик қилардик. Batafsil “Қулоқсиз” қурувчининг армонлари 10 йиллик умрини муҳожирликда ўтказган инсон қисмати

Уруш юртда туғилиб, уруш юртда ўлган Саша тоға

2022 йилнинг август ойида эски «дом»ни сотиб, оиламиз билан бошқа кўп қаватли уйлардан бирига кўчдик. Шинам, кенг. Биринчи қаватда жойлашгани учун кичиккина томорқаси ҳам бор. Қўни-қўшнилар бегона бўлгани учун ҳеч кимни танимаймиз. Етмаганига кўпчилиги рус миллатига мансуб фуқаролар.

…Бир ҳафтадан ортиқроқ вақтда зўрға жойлашиб олдик. Бу орада на кўчага қарай олдик, на томорқага. Шундай кунларнинг бирида чамаси, 70 ёшлардан ошган рус миллатига мансуб бир киши томорқадаги тошлару қоғозларни териб, йўлакчага тўпларти. Batafsil Уруш юртда туғилиб, уруш юртда ўлган Саша тоға