АЛИШЕР НАВОИЙ КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ҲАҚИДА

Инсоннинг сурати сийратига мутаносиб бўлишини ҳамиша назарда тутган Алишер Навоий «Маҳбубул-қулуб»нинг бир юз йигирмадан ортиқ танбеҳни ўз ичига олган учинчи қисмининг ўн ўрнида кийиниш одоби хусусида ихчам, аммо қуйма мулоҳазаларни билдириб ўтади. Улуғ мутафаккир таъкидича, яхши дўст жонга фароғат етказгани каби яхши либос танга зийнат беради. Аммо эр йигитнинг иши мардликдир, ўзига оро бериш эмас. Batafsil АЛИШЕР НАВОИЙ КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ҲАҚИДА

АБАДИЯТГА МУҲРЛАНГАН СИЙМО

        Бобур уйғониш даврининг типик ҳукмдори, мард ва тадбиркор ҳамда дилбар шахс. У санъат ва адабиётга ошноманд инсондир.

 Жаваҳарлаъл Неру

Ўзбек халқининг атоқли фарзанди, олим ва давлат арбоби  Заҳириддин Муҳаммад Бобур серқирра ижодкор сифатида дунё тамаддунида ўчмас из қолдирган. Бу улуғ ватандошимиз мумтоз шоир, буюк олим, кучли саркарда бўлибгина қолмай, ўз даври меъморчилик санъатининг янада равнақ топишига салмоқли ҳисса қўшган моҳир меъмор ҳамдир. Batafsil АБАДИЯТГА МУҲРЛАНГАН СИЙМО

БУХОРОГА ТАЪЗИМ АЙЛАГАН ҲУКМДОР

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги

Бухоро қадим замонлардан буён маданият ва маърифат, илмли ва донишманд кишилар жамланган шаҳар сифатида шуҳрат қозонган. Қай бир салтанат ёхуд империя бўлмасин, шаҳар маъмурий марказ ва пойтахт бўлиб хизмат қилган.  Турк хоқонлиги, Сомонийлар сулоласи даври ва бошқалар шулар жумласидандир. Айниқса, Темурийлар даврида Бухорога алоҳида эътибор қаратилган. Batafsil БУХОРОГА ТАЪЗИМ АЙЛАГАН ҲУКМДОР

МАДАНИЙ МЕРОСГА ЭЪТИБОР – ЖАМОАТЧИЛИК ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

Халқимиз хилма-хил тарихий ёдгорликларга, миллий қадриятларимиз акс этган урф-одатларимизга бой. Ҳозирги кунда ҳам ммиллий анъаналаримизга садоқат, маънавиятимизни юксалтириш руҳидаги ишларимиз оз эмас.

Бухоро шаҳри тарихий обидалар, бой ўтмишимиздан хабар берувчи ёдгорликларга бой. Шу ўринда уларни ҳамиша зиёрат этиш борасида бир мулоҳазани билдирмоқчимиз. “Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ” дегандай юртдошларимиз мазкур ёдгорликларга баъзан эътиборсизлик билан лоқайд муносабатда бўладилар. Аксинча, дунёнинг турли бурчакларидан минглаб доллар сарфлаб келаётган чет эллик сайёҳларни Бухоро зиёратгоҳларида тез-тез учратиш мумкин.

Бухоронинг ҳар қарич ери, олтинга тенг тупроғини муқаддас билиб, қадим ёдгорликларни асраб-авайлаш ва муҳофаза қилиш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиз эканлигини унутмайлик. Batafsil МАДАНИЙ МЕРОСГА ЭЪТИБОР – ЖАМОАТЧИЛИК ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА