Архив за день: 03.09.2015
ЧАРОҒБОННИНГ ЧАРОҒОН ЙЎЛИ
ихтиро
Болалигимда Изергил кампир ҳикояларини севиб ўқирдим. Унинг қаҳрамони Данкога жуда ҳавасим келарди. Мард, жасур йигит юрагини суғириб, уни гўё шамдек баланд кўтарганча одамларни зулматдан ёруғлик сари олиб чиқади… Бугун эса замон тараққийлашган. Оёғингиз остидан тортиб, баланд-баланд биноларгача нур таралиб туради. Юракни суғириб олишга эҳтиёж йўқ. Бироқ, ҳозир ҳам Данкога ўхшаганлар бор. Тўғри, уларнинг замон ва макони бошқа, услублари турличадир, аммо мақсадлари бир – одамларга нур улашиш, дунёни мунаввар айлаш.
НОГИРОН
Аббос амакининг келини Саодатда тўлғоқ бошланди. Ўғли бир неча кунга бошқа шаҳарга хизмат сафарига кетганлиги боис, Аббос амакининг ўзи келинини туғруқхонага оборишига тўғри келди. Аёли эса оғир бетоб, ўрнидан қўзғалишга ҳоли йўқ.
— Яратган эгамнинг ўзи оқ йўл берсин, қизим!-деди қайнона келинига зўрға ишора билан.
Туғруқхонага келишгач, орадан-озми кўпми вақт ўтмай, Саодатнинг кўзи ёриди. “Ҳолва” деб чиқишди ҳамширалар. Аббос амаки хурсанд бўлиб, уларга суюнчи чўзди. Бироқ, қўллари ҳавода муаллақ қолди. Batafsil НОГИРОН
ЎҒИРЛАНГАН НОН
Иймон чорраҳалари
Санам ая ҳайрон. Ҳар икки куннинг бирида тандир ёқиб, нон пиширади. Камида 7-8та нон чиқаради тандирдан. Ўзи оилада тўрт жон яшашади. Хўжайини ва ўғли узук-кун ишда. Яқиндагина туширган келини эса ийманибгина дастурхонга зўрға қўл чўзса. Қизиқ. Яна икки кун охирламай, нон тугаб қолади. Batafsil ЎҒИРЛАНГАН НОН
ОСТОНАДАН ҚУВИЛГАН ОПА
Ҳикоя
Ҳосила ота-онасининг ўлимидан сўнг ёшгина боши билан ҳали ўзининг эплаб-эплолмаган икки синглисию, уч укасига бош-қош бўлди. Ҳали пишир-тушир, ҳали ҳовли, ҳали бозор-ўчар деганларидек, эҳ-ҳе-е… югур-югурлари кўп экан, бу рўзғорнинг. Мактабда фанларни “аъло” баҳоларда ўзлаштириб юрган қиз турмуш ташвишлари билан бўлиб, тез орада “ёмон” ўзлаштирувчилар сафига тушди-қолди. Batafsil ОСТОНАДАН ҚУВИЛГАН ОПА