ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ ТАРҒИБОТИ

Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан бугунги кунда олиб борилаётган амаллар аҳоли ва ёшларнинг атроф-муҳит муҳофазасини ҳимоялаш ишларида ташаббускорлигини оширмоқда.

Пешку  Саноат касб-ҳунар коллежида “Экологик муаммоларнинг инсон саломатлигига етказаётган зарарли оқибатлари”  мавзуида  ўтказилган давра суҳбати фикримизни тасдиқлайди.

Экоҳаракатнинг  вилоят ҳудудий бўлинмаси “Ёшлар қаноти” фаоллари,  вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,   Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, Саломатлик ва тиббий статистика  институти Бухоро филиали, “Маънавият сарчашмаси” МЧЖ,  вилоят “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия  жамоат фонди вакиллари ҳамда ўқувчилар иштирокидаги мазкур давра суҳбатида йиғилганлар Пешку туман Саломатлик маркази директори Абдукарим Бафоев “Долзарб экологик муаммоларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири”, касб-ҳунар коллежининг биология фани ўқитувчиси Наргиза Ҳайитова “Экологик муаммоларни   бартараф этишда ёшларнинг ташаббускорлиги ва ўрни”, шунингдек, Экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлинмаси координатори Жаҳонгир Шарипов “Атроф-муҳит мусаффолиги – соғлом   келажак пойдевори” мавзуидаги маърузалари билан танишишди.

SAMSUNG CAMERA PICTURES

SAMSUNG CAMERA PICTURES

 

Тадбир давомида истеъдодли ва иқтидорли ёшлар мавзуга оид кўргазмали ишларини намойиш этишди.  Кўргазмалар юқори баҳоланди.

Давра суҳбати ёшлар қалбида она табиатга меҳру муҳаббат туйғуларини камол топтириб, уларда экологик маданиянинг юксалишида ҳисса бўлди.

Зулфизар МАВЛОНОВА, “Бухоро ёшлари” жамоатчи мухбири.