“БУХОРО ЁШЛАРИ” – ҒОЛИБ!

“Бухоро ёшлари” газетаси махсус номинация совриндори бўлди.

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

Юртимиз фуқароларининг ҳозирги ва келажак авлоди тоза, қулай ва соғлом атроф-муҳит шароитида яшаши, аҳоли саломатлигини ва фаровонлигини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш, журналистларнинг экология мавзусини ёритишдаги профессионал салоҳиятини ошириш ва уларнинг ижодини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Экофоруми ҳамкорлигида 14 – экожурналистика Республика танлови ташкил этилди.

Жорий йилнинг 2 февраль куни 14 – Республика экожурналистика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, танлов ғолиблари, Экоҳаракат фаоллари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлар, 14 – Республика экожурналистика танлови ташкилий қўмитаси аъзолари, хорижий ва халқаро ташкилотлар ва чет эл давлатларининг мамлакатимиздаги элчихонлари вакиллари, танловни ўтказишга ҳомийлик кўрсатган ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан  қайта тикланувчи энергия манбаларини тарғиб қилиш борасида фаол ижод қилаётган журналистлар учун, шунингдек, “Тошкент рангли метал парчалари ва резги чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” акционерлик жамияти ва  “FANCOM SYSTEMS” корхонаси томонидан эса, чиқиндилар билан боғлиқ масалаларни кенг ёритаёган журналистлар учун махсус совғалар ташкил этилди. Шунингдек, мамлакатимиздаги АҚШ ва Исроил элчихоналари, Экоҳаракат, табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Экофорум томонидан эколог журналистлар учун махсус совғалар ташкил этилди.

Танлов доирасида Марказий Осиё ва Кавказ Глобал сув ҳамкорлиги ташкилоти томонидан эълон қилинган “СУВ – БУ ҲАЁТ” мавзуида махсус номинация ғолиблари ҳам мазкур ташкилот томонидан ташкил этилган махсус совғалар ва дипломлар билан тақдирланди. Бунда “Бухоро ёшлари” газетаси таҳририяти ҳам ғолиблар қаторидан ўрин эгаллади.