Бухоро давлат педагогика институти Туркия Республикасининг нуфузли университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров бошчилигидаги делегациянинг Туркия Республикасига хизмат сафари давомида дунёнинг машҳур университетлари қаторида турувчи бир неча университетлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Жумладан, Йилдиз Техника университети билан педагогика соҳасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, Истанбул Тижорат университетида қишки ва ёзги мактабларни ташкил қилиш, Истанбул Сабаҳаттин Заим университети профессор-ўқитувчилари билан биргаликда мақола ва китобларни нашр қилиш, Анқара шаҳридаги Haceteppe университетида талабалар ва профессор-ўқитувчиларга ўзбек тилини ўргатиш дарсларини йўлга қўйиш, университетда Ўзбек тили марказини очиш, шунингдек, Орхун дастури асосида ўзаро ҳамкорликни бошлаш, Гази университетида қўшма дастурларни йўлга қўйиш, Ҳожи Байрам Вали университети билан ҳамкорликда илмий конференсия ва симпозиумларни ташкил қилиш, Аҳмад Яссавий университети профессор-ўқитувчиларининг Бухоро давлат педагогика институти магистрантлари ва докторантларига илмий раҳбарлик қилишларини йўлга қўйиш каби масалалар бўйича ҳамкорлик қилишга эришилди.
Шунингдек, расмий ташриф билан Анқара Миллат кутубхонасига Бухоро давлат педагогика институти профессор-ўқитувчиларининг нашр қилган илмий-адабий китоблари совға қилинди. Yurtdışı Тürkler ва Акраба Топлулуклар Başkanlığı (ЙТБ) раҳбари билан учрашувда институт профессор-ўқитувчилари учун қисқа стажировка дастурларини йўлга қўйиш,  талабалар учун Туркия Республикаси стипендияларини ажратиш бўйича келишувга эришилган бўлса, Отатурк маданият, тил ва тарих олий жамияти қошидаги Турк тили жамияти билан ҳамкорликда симпозиумлар ташкил қилиш, инситутда Турк тили жамиятининг кутубхонасини ташкил қилиш, Туркия Республиксидаги нуфузли университетлар профессор-ўқитувчиларининг дарс беришларини таъминлаш каби масалалар бўйича аниқ йўналишлар белгилаб олинди.