И.Убайдуллаев қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, 2023 йил 18 декабрь куни таниши Ф.Эргашев номига гўёки Бухоро шаҳар “Кўк сарой” кўчасидан фойдаланилмайдиган шаҳар ҳокимлиги захира ерлари ҳисобидан офис биноси қуриш ва ҳудудга туташ ерларни ободонлаштириш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқини берадиган қалбаки ҳужжат тайёрлаган. Ф.Эргашев номига кадастр паспорти шакллантириш ҳамда ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида 106235327-сонли ариза орқали Давлат хизматлари марказидан Давлат кадастрлар палатаси Бухоро шаҳар филиалига юбораган. Ҳужжатларни тайёрлаётган жараёнда И.Убайдуллаев ноқонуний ҳаракатлари фош бўлган.
Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан Бухоро тиббиёт институтида сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Судланувчи И.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга 2 йил 8 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайнланди.
Ж.Тожиев, А.Жабборов,
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьялари