Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари миллий рейтинггида кучли бешликдан жой олди.
Жорий ўқув йилида Бухоро давлат тиббиёт институти Round University ranking (RUR) халқаро рейтингида илк бор қатнашиб, TOP-1000 университетлар рўйхатига киритилди.
Айтиш жоизки, халқаро рейтингда дунёнинг 85 та давлатидан жами 54 000 та олий таълим муассасаси иштирок этган. Round University ranking томонидан 1200 та етакчи олий таълим муассасалари фаолияти баҳоланган. Ушбу умумий рўйхатда АҚШдан 149 та, Германиядан 15 та, Англиядан 71 та, Россиядан 13 1та университет жой олганн бўлиб, Бухоро Давлат Тиббиёт институти мазкур рейтингда 974-ўринни эгаллаган. Бу орқали институт Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари миллий рейтинггида кучли бешликдан жой олишга эришган.
Билдирилишича, мазкур рейтинг Олий таълим муассасаларининг глобал рейтинги бўлиб, унда дунёнинг бир неча минглаб етакчи университетлари фаолияти тўртта асосий йўналиш бўйича тақсимланган ҳолда 20 та кўрсаткич асосида баҳоланади.
«Бугунги кунда институтимизнинг 15 фоизини хорижлик талабалар ташкил қилади. Бундан ташқари, Ҳиндистон, Россия, Польша, Туркия, Италия, АҚШ давлатларининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Қўшма лойиҳалар доирасида факультетлар ташкил этилган. Иорданиянинг «Adam Аhmad consulting» компанияси билан ҳам ҳамкорлик шартномаси имзоланган. Икки йилдан буён Иордания, Миср ва бошқа араб давлатлардан ҳам талабаларимиз талайгина. Айниқса, янги академик ўқув йилидан бошлаб, иорданияликлар институтимизнинг Даволаш иши ва Стоматология йўналишлари бўйича таҳсил ола бошлашади. 700 дан ортиқ хорижлик талаба қабул қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, Жанубий Кореянинг “Daegu Haany University” халқ табобати йўналиши бўйича ҳам ҳамкорлик ошмоқда. Бу амаллар олийгоҳнинг халқаро ва миллий рейтингини оширишда таълим соҳада олиб бориётган ислоҳотлари натижасидир»,-деди институт ректори Шуҳрат Тешаев.
Халқаро ва Миллий рейтингда ўз ўрнини мустаҳкамлаб олган институтда 1500 га яқин ҳорижий талабалар таҳсил олишади. Уларга институт профессор-ўқитувчилари томонидан 100дан ортиқ фанлар бўйича инглиз тилида сабоқ берилади. Маълум бўлишича, 150 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларга эга.