Ўзбекистон Кизил Ярим Ой жамияти Бухоро вилоят ташкилотининг навбатдаги семинар-тренинги ёшлар ўртасида волонтёрликни ривожлантириш ва жамият йуналишлари билан чуқур таништириш максадида “Ёшлар ва жамият” мавзусида олиб борилди. Семинарда санитария постларининг вилоят боскичида ғолибликка эришган гуруҳ сардорлари ва Республика Ёш қутқарувчи танловида совриндорликни қўлга киритган Бухоро шахар 19 -мактаб ғуруҳи иштирок етди. Вилоят ташкилоти раиси Ш.Х.Ихтиёрова мавзу билан таништириб КЯОЖ нинг жорий йилда 7 йуналиш доирасида олиб борилган ишлари туғрисида маълумот бериб, ушбу фаолиятдан видеолавхалар тақдим етилди. Сўзга чиккан ёшлар иттифоки бўлим бошлиғи С.Ахадов ёшлар олиб бораётган волонтёрлик фаолияти ва уни ривожлантириш буйича маърузасида вилоят ёшларининг барча сохаларда ўз ўрнига эга эканлигини таъкидлади.
Вилоят ташкилоти ижрочи директори С.Найимова волонтёрлик, кўнгилли бўлиб жамоат ва жамият ишларида катнашиш лозимлиги, яшил макон лойихаси доирасида кексалар уйининг атрофини ободонлаштириш, кўчат ўтказиш ишларида фаол иштирок этишга чакирди. Кейин вилоят ташкилотининг биринчи ёрдам буйича тренери Н.Эгамов ёшларга фавқулодда вазиятлар пайтида харакатланиш ва жабрланганларга биринчи ёрдам курсатиш ҳақида амалий машклар ёрдамида кўрсатиб берилди.