Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 9 та моддасига ва жами 18 та нормасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун жорий йилнинг 31 октябридан кучга кирди.
Мазкур Қонунга кўра, ҳарбий унвонлар бериш ва олий даражали ҳарбий унвонлар бериш тўғрисидаги тақдимнома билан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат этиш Бош прокурор ваколатига киритилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг:
– беш йиллик ваколат муддати;
– йигирма беш ёшдан кичик бўлмаслиги;
– ходимларни муайян лавозимларга тайинлаш ва озод этишдаги, шу билан бирга, ўзига бўйсинувчи ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар, фармойишлар чиқариш ваколатлари қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди.
Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасаларининг ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби “Прокуратура тўғрисида”ги қонунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ҳамда муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланиши назарда тутилди.
Айтиш жоизки, “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 9 та моддасига ва жами 18 та нормасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу янгилик ва ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Маҳамаджон Бозармирзаев,
Бухоро ҳарбий прокурори.