Ёшлар сиёсати жамиятни ривожлантириш ва ижтимоий ўзгаришларнинг муҳим омили сифатида турли механизм, услуб ва стратегияларни ишлаб чиқишни ҳамда изчил равишда амалиётга тадбиқ этишни тақозо этади.
Давлатдаги ижтимоий барқарорлик кўп жиҳатдан ёшларнинг барча қатламларига йўналтирилган кучли ижтимоий ҳимояга, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имкониятларини юзага чиқаришга етарли ва зарур шарт-шароит яратилганига боғлиқдир.
Бухоро шаҳар Тошмачит маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Исмоил Боймуродов маҳалла аҳолиси, ёшлари билан таништирар экан, бу ернинг тубжой аҳолиси ниҳоятда камтарин, меҳнаташ ҳамда ширинсухан инсонлардан иборат эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида жами 3998 нафар фуқаро, жумладан, ёшлар: 14-30 ёшлилар 1238 та, ёшлар жами нафарни ташкил этади. Маҳалла ҳудудида 1 та умумтаълим мактаби мавжуд.
Ёшлар дафтарига кириш истагини билдирган 49 нафар ёшларнинг 43 тасига ёрдам кўрсатилган.
Кўпгина ёшларга даромад топиб, ҳам оилаларига, ҳам жамият наф келтиришлари учун турли хилдаги асбоб-ускуналар олиб берилди.
– Маҳалламиз ёшлари беш босқичли олимпиадалар фахрли ўринларни қўлга киритишиб, ўзларининг неларга қодир эканликларини кўрсатишди. Қолаверса, маҳалламизнинг фаол ва иқтидорли ёшлари томонидан спортнинг футбол ва волейбол туридан туман миқёсидаги, турли хил ўйинлар, мусобақалар ташкил этиб келинмоқда, – дейди фаол етакчи.
Биз унинг ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Дилнавоз ТЎХТАЕВА,
“BYO” мухбири