Мавҳум келажак яратманг

Мактаб бу – ўқитувчи. Ўқувчидан барча фанларни бирдай билишини талаб қиладиган жой. Аммо ўзлари эса фақат битта фандан дарс беришади.
(Константин Мелиҳан)
Эътибор берганмисиз, мактабда аниқ фанлардан яхши ўқиган бола аълочи, мактаб обрўси, юзи ҳисобланган. Лекин жисмоний тарбия, мусиқа, тасвирий санъат, география фанларини яхши ўзлаштирган бола аълочи ҳисобланмаган. Булар барчаси боланинг қобилияти уларни қизиқтирмаганлигидан далолатмасми. Ҳатто, ота-оналарнинг ўзлари ҳам бу ҳақида қизиқишмайди. “Бўлди духтир бўласан” , “ўқитувчи бўлсанг бўлди, шу бўлади сенга” , “Уни буни қўй, мен айтган курсга борасан, ҳарбий бўласан”, деган гаплар борки, айрим болаларнинг юрагига тош босиб қўядиган. Ота-оналарнинг мана шундай тазйиқи остида ўсган болалардан катта одам чиқармикин? Шу ўринда аҳолини фикрларини тинглаймиз:

Гулшан Рамазонова:
-Албатта боланинг қобилияти муҳим, инсон ўзи яхши корган қизиққан касбида узоққа бора олади. Лекин ота-онани норози қилиб ҳам мақсадига эришиб бўлмайди.

Азима Ҳамроева:
-Менимча, болани ўзи хоҳлаган касбда ўқитиш керак. Агар ота-онаси истаган касбда ишласа, бироқ у соҳага қизиқмаса, яхши пул топгани билан ўзидан ҳеч қачон кўнгли тўлмайди.

Санобар Муродова:
” Қизиқишга ҳам эътибор берамиз лекин, биз уларни ёмон йўлга йўналтирмаймиз-ку. Мактабни аълога битиришини ҳохлаймиз. Бундан ташқари бирорта касбни сармояси яхши бўлгани учун, уларга фойда бўлиши учун айтамизда.

Чинора Норбоева:
-Менимча болани мажбурлаш керакмас. Масалан, уни ўқитувчи бўласан деб битта фанга курсга қўйса, у истамаса фанни ўзлаштира олмайди.

Албатта, аҳоли фикри ҳар хил. Лекин айримлар ўйлаб кўришмайди балеи, уларнинг фарзандлари буюк рассом, севимли қўшиқчи, катта дизайнер, катта геолог, жаҳон чемпиони бўлишлари мумкин.
Илтимос, ҳали келажакдан катта умид қилаётган бу болангизнинг қобилиятини ҳурмат қилинг. Лекин бу фақат қизиққан фанини ўқисин, бошқасини ўқимасин дегани эмас, шунчаки уларнинг қобилияти, қизиқиши бор соҳани ўрганишлари учун озгина имкониятни яратиб бериш керак.
Бола нимага кўп қизиқади? Қайси ишни зўр қилади? Унга шу йўналишида урғу бериш керак. Уни мажбурлаганингиз билан фақат керагини олади. Яхши ўқимаса, уни лаёқатсизга чиқарманг. Унутманг дунёнинг энг буюк одамлари саводсиз, мактабнинг ёмон ўқувчилари бўлишган.

Меҳрибон Қурбонова,
БухДУ журналистика йўналиши талабаси.