Ғиждувон туманида аҳоли даромадини ошириш ишлари давом этмоқда

Аҳоли даромадини ошириш ва бозорлар тўкин-сочинлигини таъминлаш учун ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5−6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш, фуқаролар учун ҳар томонлама қулайлик ҳисобланади. Чунки ҳар бир оиланинг ўз эҳтиёжи учун етиштирилган сифатли маҳсулотларни истемол қилиши, ортганини сотиш ҳам қўшимча даромаддир.  

Шу муносабат билан бугун Гулистонобод МФЙда туман ҳокими, ҳоким ёрдамчилари, банк ходимлари, ва мутасадди ташкилотлар фуқароларга чорва моллари, товуқ, курка ва қуён каби хонаки ҳайвонларни аҳолига етказиб бериш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Аҳолига қорамол билан бирга ем хашаги, хонаки товуқ ва курка учун 3 ойлик озуқа маҳсулотлари, уйда 1 сотихли иссиқхона ҳамда дукаклик 10 сотихли иссиқхона учун керакли қурилиш маҳсулотлари берилиши, шунингдек, 25 кг дан импорт қилинган картошка уруғи, бундан ташқари 10 та узум, 10 та ўрик кўчатлари берилишини туман ҳокими такидлаб ўтди. 

100 дан ортиқ фуқаролар “Сулаймон бобо” фермер хўжалиги ҳамда “Eврикабек” хусусий корхонасида бўлиб, чет элдан келтирилган Шаролел, гринфорт, ангус ва белегалоф зотдор моллардан ўзларига мақул бўлганини банк ходимлари орқали шу жойнинг ўзида расмийлаштиришди.

🔺@by_gazetasi