Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши билан Дастур тасдиқланган.
Дастур ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими билан ҳамкорликда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Zakovat” интелектуал ўйини ташкил этилди.
Интелектуал ўйинда ДҲХ чегара қўшинлари жамоаси, 28803-сонли ҳарбий қисм жамоаси, Миллий гвардия жамоаси, ИИБ бошқармаси жамоаси ҳамда Божхона бошқармаси жамоалари ўзаро беллашдилар.
Натижаларга кўра фахрли I-ўринни Миллий гвардия жамоаси, II-ўринни 28803-сонли ҳарбий қисм жамоаси ҳамда III-ўринни ИИБ бошқармаси жамоаси эгаллади.
Ғолибликни қўлга киритган жамоаларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ҳамда китоблар тўплами топширилди.
🔺@by_gazetasi